Galaxy A смартфонларига энди флагманча хусусият қўшилади!

  •   DiMaX
  •  2600
  •  09.06.2020 13:04

Galaxy A смартфонларига энди флагманча хусусият қўшилади!

Ҳозир дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар рейтингида етакчи Galaxy A51 модели бўлиб турибди, бу рўйхатга Galaxy A71 ҳам кирган. Умуман, Samsung учун ўрта нархли смартфонлар туркуми жуда муҳим.

ЎҚИНГ: ТОП-6: энг кўп сотилган Android-смартфонлар (2020 йил 1-чорак)

Galaxy A туркуми вакилларининг жаҳон бўйлаб флагманлардан ҳам кўпроқ сотилиб келмоқда. Шуни инобатга олиб, Samsung ушбу линияни такомиллаштиришга қарор қилди.

Инсайдерларга кўра, келаси йилдан бошлаб ушбу туркумдаги ҳамёнбоп смартфонларга симсиз қувватлаш технологияси ҳам жорий этилади. Айтиш керакки, бу технология асосан флагманларда қўлланади ва бошқа смартфонсозларнинг ҳам ўрта нархли смартфонларида кам учрайди.

Бу борада ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ, аммо симсиз зарядлаш имкони Galaxy A туркумининг асосан «катта» вакилларига тақдим этилса керак. Шунингдек, Galaxy A52 моделида ҳам бўлиши мумкин, чунки Galaxy A51 ва ҳатто ундан ҳам олдинги Galaxy A50 смартфонлари ҳалигача оммабоп.

Эсингизда бўлса, жанубий кореяликлар 2019 йилнинг сентябрида чиққан энг «катта» вакили – Galaxy A90 5G моделида мазкур технологияни қўллашган. Лекин бу йил унинг давомчиси тақдим этилганича йўқ.

ЎҚИНГ: Қиёс: Galaxy A51 vs Galaxy A50

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!