Galaxy A01 Core – энг арзон Samsung смартфони билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  3831
  •  24.06.2020 13:22

Galaxy A01 Core – энг арзон Samsung смартфони билан танишамиз!

Samsung куни кеча Galaxy M01s смартфони ҳамда Galaxy Watch 3 ақлли соати учун сертификат олган эди. Таниқли информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) эса компаниянинг энг арзон янги смартфони ҳақида хабар берди.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади

Бу ерда гап бошланғич даражадаги Samsung Galaxy A01 Core модели ҳақида кетмоқда. Унинг хусусиятлари в суратини Google Play Console маълумотлар базасидан топишган.

Смартфоннинг экран ўлчами келтирилмаган, аммо унинг тасвир аниқлиги 720х1480 пикселлик, дисплейда пикселлар зичлиги эса 320 DPI эканлиги маълум. Samsung бу маҳсулотини 2–3 йил аввалги смартфонлар дизайнида тайёрлаган – экран ости ва устида энли ромлар мавжуд.

Ушбу қурилманинг аппарат таъминоти асосини ташкил этувчи MediaTek MT6379WW процессори 1,5 ГГц.лик такт частотасида ишловчи тўртта Cortex-A53 ядросини ўз ичига олади. Galaxy A01 Core тезкор хотираси атиги 1 гигбайтлик, лекин смартфон Android 10 Go операцион тизим талқини билан ишлашини ҳисобга олсак, шуям етарли.

Компания бу арзон смартфонини яқин орада тақдим этиши ва ривожланаётган мамлакатлар бозорларига чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирди: бу арзон смартфонни кутмай қўяверамиз!