Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

  •   DiMaX
  •  14356
  •  13.11.2019 13:31

Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

Айни дамда янгиланган Galaxy A туркумидаги энг кенжа смартфон – Galaxy A10 модели (сотиб олиш) бўлади. Лекин тез орада Samsung компанияси бундан ҳам «кичкина номли» анги авлод смартфонини тақдим этади.

ЎҚИНГ: «Гапирувчи» экранли Galaxy M40 давомчиси – Snapdragon 712 чипли арзон смартфон чиқяпти!

Samsung хитойлик смартфонсозларнинг арзон моделларига қарши бозорга тушираётган ушбу қурилма Galaxy A01 номи билан чиқади. Бу смартфон аллақачон АҚШ Алоқа бўйича федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида SM-A015F каталог рақами билан қайд этилди. Мазкур нуфузли ташкилот фақат тайёр бўлган аппаратларнигина сертификатлашини ҳисобга олсак, жанубий кореяликларнинг энг арзон смартфони тез орада тақдим этилади!

Galaxy A01 қўшалоқ камерага, 3000 мА/соатлик аккумуляторга ҳамда диагоналига 5,7 дюймлик экранга эга. Унинг қайси процессорга таяниши ҳозирча номаълум, аммо тезкор/ички хотираси 2/16 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда.

Ушбу моделнинг нархи ҳозирча аниқ эмас, аммо техник хусусиятларига қараганда, у Xiaomi, Meizu, Realme сингари компанияларнинг арзон смартфонлари билан бозорда бемалол беллаша оладиган бўлади. Ҳозиргача сотувга чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.