Galaxy A03s'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy A03s'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung компанияси флагман смартфонлардан тортиб бюджет синфига кирувчи смартфонларни тақдим этади. Бугунги қаҳрамонимиз Galaxy A03s эса Samsung компаниясининг энг арзон смартфонларидан бири ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 смартфонининг корпусида ўзгариш бўлади 

Қурилма 6.5 дюймли дисплей, учта камера ҳамда катта ҳажмли аккумуляторига эга. 

Galaxy А03 сериясининг энг катта вакили бу - A03 ҳисобланади. У A03s'дан кўра кучлироқ техник жиҳатларни таклиф қилади. Шунингдек, серияда A03 Core смартфони ҳам бор. Бу 2021 йилда Samsung томонидан ишлаб чиқилган энг арзон смартфон. 

Galaxy A03s'га қайтсак, қурилма 6.5 дюймли LCD дисплейига эга бўлиб, 720 пиксел резолюцияда ишлайди. Смартфон корпуси пластикдан ишланган. 

Шунингдек, Galaxy A03s қурилмаси Helio P35 чипи ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Орқа панелдаги камералар модулида 13МП асосий камера, 2МП макро камера ва 2МП сатҳ камера жойлашган. Селфи камеранинг резолюцияси эса 5МП ни ташкил қилади. 

Хотира ҳажм 3/32ГБ дан бошланади. Шунингдек, қуриламанинг 4/64ГБ хотирага эга тури ҳам мавжуд. Смартфон унумдорлиги юқори бўлмаганлиги учун унга оддийроқ One UI 3.1 Core гарфик қобиғи ўрнатилган. 

Samsung Galaxy A03s'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.2х75.9х9.1мм, 196г; олд шиша, орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.50 дюймли PLC LCD, 720х1600 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 270ppi зичлик. 

> Чипсет: MediaTek MT6765 Helio P35 (12нм): Саккиз ядроли (4x2.35 GHz Cortex-A53 & 4x1.8 GHz Cortex-A53); PowerVR GE8320. 

> Хотира: 3/32ГБ, 4/32ГБ, 4/64ГБ; microSDXC уяси. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1 Core. 

> Камера: Асосий камера: 13МП, f/2.2, АФ; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 5МП, f/2.2. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/секунд. 

> Аккумулятор: 5,000 мАс, 7.8 ватт қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5мм аудио жек. 

Смартфонда ҳеч қандай IP стандарти ва стерео динамик мавжуд эмас. Бироқ бошқа томондан, қурилма ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери, 3.5мм аудио жек ҳамда microSDXC уясига эга. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон қутисида қурилма билан биргаликда 7.8 ваттлик қувватлаш адаптери ҳамда USB-C кабели ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra янгича рангда тақдим этилади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!