Galaxy А04 Core рендерлари тарқатилди

Galaxy А04 Core рендерлари тарқатилди

Samsung ўзининг бу йилги Galaxy смартфонлари портфолиосига яна бир супер-бюджет телефон қўшадиган кўринади. Компаниянинг энг арзон телефони бўлиши айтилаётган Galaxy А04 Core моделининг 100% аниқликдаги рендерлари тарқатилди.

Суратлардан кўриш мумкинки, янги авлод Core модели олдингисига жуда ўхшаш. Мобил қурилма орқа томонида битталик асосий камера билан LED чироққа эга ва уларнинг атрофи алоҳида нақш билан безалмаганлиги ташқи кўринишда Galaxy А04 Core'ни ўзининг аввалгиси бўлган Galaxy А03 Core'дан ажратиб турадиган ягона сезиларли фарқдир. Олд томонида эса янада қалинлашган рамка билан юқори марказдаги Infinity-V дизайндаги тирқишда селфи камерага эга. Смартфоннинг поликарбонат орқа панели матте қопламага эга. Рендерлардан кўриш мумкинки, телефон қора, оч яшил ва мис рангларида чиқарилади.

Қурилма техник хусусиятлари бироз ноаниқ, лекин таҳминларга кўра Galaxy А04 Core Exynos 850 чипсети билан Android Go операцион тизимида ишлаши мумкин. Чиқарилиши санасига келсак, бу шу ой охири ёки июл ойида содир бўлиши мумкин. Афсуски, унинг нархи ва қайси мамлакатлар учун тақдим қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳам номаълум.

ЎҚИНГ: Бюджет синфига мансуб Galaxy смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!