Galaxy А04 смартфони тақдим қилинди

Galaxy А04 смартфони тақдим қилинди

Samsung компанияси глобал бозор учун янги бюджет смартфон, Galaxy А04 моделини ортиқча дабдабаларсиз тақдим қилди. Қуйида янги қурилманинг техник хусусиятлари билан танишишингиз мумкин.

  Samsung Galaxy А04
Экран Infinity-V дизайнидаги 6.5 дюймли, 720×1600 пикселли HD+
Ўлчамлари ва оғирлиги бўйига 164.4 мм, энига 76.3 мм, қалинлиги 9.1 мм, оғирлиги 192 грамм
Олд камера 5МП (F2.2)
Орқа камералари

асосийси 50МП (F1.8) + 2МП (F2.4) чуқурлик

Процессор Олти ядроли (Snapdragon 695 ёки Exynos 850 бўлиши мумкин)
Оператив хотира

4/6/8 ГБ

Доимий хотира

32/64/128 ГБ

Қўшимча хотира

1 ТБ гача microSD карта

Батарея

5,000 мА/с

Зарядланиш

15 Вт тезликда

ОТ

Android 12 га асосланган One UI 4.1 Core

Тармоқ технологияси

4G (LTE) - иккилик SIM карта

Уланиш

Wi-Fi 802.11 а/б/г/н/аc 2.4 ва 5 гигагерц, Bluetooth 5.0 версия 

Портлар

USB-C ва 3.5 мм наушник уяси

Ранглари

Оқ, қора, тўқ яшил ва мис ранг

Кўриб турганингиздек, гарчи Galaxy А04 бюджет смартфонлар оиласига мансуб бўлса ҳам, у катта ҳажмдаги батарея, хотира ва яхши камера хусусиятларига эга. Афсуски, унинг қачондан сотувга чиқарилиши ва нархлари ҳақидаги маълумот ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Замонавий касбларни эгаллашингиз ва таълим учун сизга керак бўладиган ноутбуклар билан танишинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!