Galaxy А04s смартфонининг нархи маълум бўлди

Galaxy А04s смартфонининг нархи маълум бўлди

Samsung компаниясининг янги Galaxy А04s моделига оид кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Демак, смартфон яқин кунларда тақдим этилади. Ишончли манба Samsung смартфон учун Европада 169 евро сўрашини маълум қилди

Хўш, ушбу нархга смартфон қандай техник кўрсаткичларини тақдим этади? Манба нархдан ташқари қурилманинг техник кўрсаткичлари ҳамда суратларини эълон қилди. 

Galaxy А04s модели 720 Х 1600p резолюциядаги 6.5 дюймли PLC LCD дисплейи билан жиҳозланади. Унинг максимал ёрқинлик даражаси 400 нит бўлиб, 90 гертс частотада ишлайди. Смартфон Exynos 850 чипига эга бўлади. Хотира ҳажми 3/32ГБ, доимий хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. 

Орқа панелдан 50МП асосий, 2МП макро ва 2МП сатҳ камера ўрин олган бўлса, олд томонда 5МП селфи камера жойлашган. 

Қурилма 15 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Унинг қутисида зарядлаш адаптери бўлмайди. Смартфон Android 12 операцион тизимида ишлайди. Симсиз қулоқчинларни ёқтирмайдиганлар учун қурилмада 3.5мм аудио жек мавжуд.

Galaxy А04s қора, оқ ва тўқ яшил рангларда сотувга чиқади. Демак, смартфонга оид барча тафсилотлар маълум бўлди. Энди Samsung уни расман тақдим қилиш қолди.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra'да яна бир ижобий ўзгариш бўлади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!