Galaxy A04s смартфонларига оид илк маълумотлар сиздирилди

Galaxy A04s смартфонларига оид илк маълумотлар сиздирилди

Samsung'нинг энг арзон смартфонлари А0 сериясидаги моделлар ҳисобланади. Ушбу линянинг янги модели ҳисобланувчи А04s'га оид илк маълумотлар маълум бўлди. 

@OnLeaks берган маълумотларга кўра, смартфон 164.5 х 76.5 х 9.18 мм ўлчамда бўлади, яъни аввалги модель А03s'га қараганда бир миллиметрга каттароқ. Корпус ҳажми катталашгани билан унинг экран ҳажми 6.5 дюймлигича қолган. 

Орқа панель дизайни ўзгарган бўлиб, у ердан учта камера ўрин олади. Камералар алоҳида модулда жойлашиб корпусдан бўртиб чиқиб турмайди. Худди S22 Ultra'да бўлгани каби камералар алоҳида ҳалқаларда жойлашади. Ҳозирча учала камеранинг техник кўрсаткичлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Смартфонда 3.5 мм аудио жек ҳамда SIM-карта уяси мавжуд. Бармоқ изи сканери ён томондаги қувват тугмасида жойлашади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги Galaxy A03s модели 6.5 дюймли LCD дисплей, Helio P35 чипи, 13+2+2МП орқа камералар, 5МП селфи камера, 15 ватт қувватлаш технологияси ва 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган эди. Қурилма 155 доллар нархда сотувга чиққан. 

ЎҚИНГ: Huawei Mate Xs 2 букламафони тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!