Galaxy A10 дактилоскопли экранга эга илк Samsung смартфони бўлиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1087
  •  22.12.2018 10:57

Galaxy A10 дактилоскопли экранга эга илк Samsung смартфони бўлиши мумкин

Samsung яқинда маълум қилганидек, янги технологияларни энди дастлаб ўзининг ўрта нархли смартфонларига татбиқ этишга ўтган. Масалан, унинг тўрт модулли камерага эга илк телефони Galaxy A9 бўлса, Infinity-O дисплейи дастлаб Galaxy A8s моделида қўлланди.

ЎҚИНГ: «Тешик» экранли Galaxy A8s савдога чиқди – нархи билан танишинг!

Samsung бармоқ изи сканерининг экранга жойланиши борасида ҳам шундай йўл тутади – уни дастлаб Galaxy A туркумидаги бирор янги моделда синаб кўради. Манбаларга кўра, айнан шундай дактилоскоп биринчи марта Galaxy A10 смартфонида ишлатилади.

Тўғри, бу смартфоннинг тақдимот санаси ва техник хусусиятлари борасида бирор аниқ маълумот йўқ. Аммо жанубий кореяликлар уни 2019 йилнинг январи бошида бўлиб ўтадиган CES 2019 тадбирида намойиш этишлари ҳам мумкин.

Бундан ташқари, интернетда аввалроқ тарқалган миш-мишларга кўра, Galaxy A туркумидаги қурилмаларга ҳам илғор Snapdragon 845 процессори ўрнатилади. Бу борада ҳам Galaxy A10 биринчи бўлиши мумкин, лекин у ҳолда мазкур модел нархи ўртачадан юқорироқ бўлади-ёв. Ҳозиргача савдога қўйилган айрим Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.