Galaxy A10e: атиги юз долларлик смартфон Geekbench’да «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  1830
  •  30.05.2019 15:52

Galaxy A10e: атиги юз долларлик смартфон Geekbench’да «қўлга тушди»!

Samsung компанияси июнь ойининг бошида 100 долларлик Galaxy A10e (ёки Galaxy A10s) смартфонининг тақдимотини ўтказади. Ушбу девайс февралнинг бошида намойиш этилган Galaxy A10 моделининг янада арзон версияси бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўша тадбирнинг ўзида яна бир – «идеал» смартфон ҳам намойиш қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung бўлажак хит – Galaxy M40’нинг тақдимот куни ва яна бир флагманча хусусиятини расман эълон қилди!

Кечагина – 29 май куни Geekbench сервисида модел рақами SM-A102U бўлган мобил қурилма синовдан ўтказиб кўрилди. Манбаларга кўра, бу ўша – Samsung Galaxy A10e смартфонидир.

Бенчмарк маълумотларига кўра, ушбу қурилма Exynos 7885 процессорига эга. Тезкор хотираси атиги 2 гигабайт бўлган Galaxy A10e якка ядроли тестда 1163 балл, барча ядроларини ишлатганда эса 3581 балл тўплаган. Айтиш керакки, стандарт Samsung Galaxy A10 (сотиб олиш) ҳам тахминан шунақа кўрсаткичлар намоён этади.

Samsung Galaxy A10e модели энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизими базасидаги One UI график қобиғига эга. Унинг ҳам «идеал» смартфон дея таърифланаётган Galaxy M40 билан бирга, 11 июнь куни тақдим этилиши кутилмоқда, лекин бу ҳозирча тахмин, холос.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон ва оммабоп смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

Ушбу компаниянинг айрим телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, Samsung ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг харидоргир смартфонлардан бўлган Galaxy A50 ҳам арзонлаша бошлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!