Galaxy A10s арзон бўлса-да, қўш камера, дактилоскоп, 4000 мА/соатлик батарея ва кучли MediaTek чипига эга!

  •   DiMaX
  •  2129
  •  18.07.2019 12:16

Galaxy A10s арзон бўлса-да, қўш камера, дактилоскоп, 4000 мА/соатлик батарея ва кучли MediaTek чипига эга!

Samsung аввалроқ ўрта нархли смартфонлар туркумидаги энг арзон – Galaxy A10 (сотиб олиш) моделини тақдим этган эди. Яқиндагина эса унинг нисбатан ихчам версияси – Galaxy A10e телефони намойиш этилган, энди эса...

ЎҚИНГ: Galaxy A10s – янги бестселлер: қўш камера, дактилоскоп ва кучли аккумулятор!

Ҳиндистонлик инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) куни кеча Samsung Galaxy A10s ҳақидаги янги маълумотларни ошкор этди. Унга кўра, бу қурилма Galaxy A10 моделининг яхшиланган версияси бўлади. Жумладан, стандарт смартфоннинг аккумулятори 3400 мА/соатлик бўлса, S-версиясида бу кўрсаткич нақ 4000 мА/соатга етказилган. Шунингдек, Samsung унга қўшалоқ – 13 + 2 мегапикселлик бош камера жорий этаётир, селфи учун эса 8 МПлик датчик ажратилган.

Оригинал моделда Exynos 7884B чипсети қўлланган бўлса, Galaxy A10s девайсида MediaTek компаниясининг ундан кучлироқ – максимал 2.0 ГГц частотали Helio P22 процессори бўлади. Фарқлардан яна бири – янги смартфонда бармоқ изи сканери ҳам қўлланган.

Миш-мишларга кўра, Galaxy A10s яқин орада тақдим этилади ҳамда қора, кўк ва яшил корпусларда чиқарилади. Шу кунгача савдога чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Дарвоқе, онлайн дўконимизга аллақачон дунёдаги энг инновацион ва оригинал форм-факторга эга Samsung Galaxy A80 модели ҳам етиб келган!

ЎҚИНГ: Galaxy A80 айланма камераси сирини ва синов жараёнларини Samsung видеода кўрсатиб берди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!