Galaxy A10s – янги бестселлер: қўш камера, дактилоскоп ва кучли аккумулятор!

  •   DiMaX
  •  2360
  •  24.06.2019 15:33

Galaxy A10s – янги бестселлер: қўш камера, дактилоскоп ва кучли аккумулятор!

Samsung компанияси жорий йилнинг февраль ойи охирида ўрта нархли смартфонлар туркумидаги энг арзон – Galaxy A10 (сотиб олиш) моделини тақдим этган эди. Яқиндагина эса унинг нисбатан ихчам версияси – Galaxy A10e телефони намойиш этилди.

ЎҚИНГ: Samsung энди Galaxy A70s, Galaxy A30s ва Galaxy A20s смартфонларини тайёрлаяпти

Жанубий кореяликлар энди Galaxy A10s версиясини ҳам тайёрлашибди. АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) куни кеча уни сертификатдан ўтказди ва шунда гаджетнинг айрим хусусиятлари ошкор бўлди.

Ушбу смартфон FCC маълумотлар базасида SM-A107F модел рақами остида рўйхатдан ўтган. Қуйидаги суратдан кўриниб турибдики, Samsung уни Galaxy A10 ҳамда Galaxy A10e моделларида мавжуд бўлмаган бармоқ изи сканери ҳамда қўш камера билан жиҳозлаган:

Шу билан бирга, Galaxy A10s моделида аккумулятор ток сиғими ҳам оширилган: стандарт Galaxy A10 смартфонида бу кўрсаткич 3400 мА/соатлик бўлса, янги девайсда 3900 мА/соатга етказилган. Ва ниҳоят, Galaxy A10s корпусининг ўлчами 157х75,8 миллиметрлик экани ҳам маълум.

Афтидан, Galaxy A10s моделининг экрани ва аппарат платформаси янгиланмаса керак – диагоналига 6,2 дюймлик, аниқлиги 1520х720 пикселлик IPS-дисплей ҳамда Exynos 7884 процессори. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг. Terashop.uz интернет-дўконимиздан эса айрим Samsung телефонларини атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy R туркумидаги илк смартфон қачон тақдим қилинади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!