Galaxy A10s'ни Samsung'нинг ўзи чиқармаганми?

Galaxy A10s'ни Samsung'нинг ўзи чиқармаганми?

Ўтган йили ноябрь ойида Samsung ўзининг фақат Хитой бозори учун мўлжалланган илк ODM-смартфони Galaxy A6s'ни тақдим этган эди.

ODM (ингл. Original Design Manufacturer — оригинал дизайн ишлаб чиқарувчи) қурилма деганда, дизайни бир компания томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилган, бироқ иккинчи компания уни рибренд қилиб, сотувга қўйган маҳсулот тушунилади. Шундай қилиб, Galaxy A6s Хитойнинг Wintech номли компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, Samsung'нинг шартномачи ишлаб чиқарувчилар воситасида Хитойнинг ҳамёнбоп смартфонлар бозоридаги улушини оширишга қаратилган режасининг бир қисми эди.

Galaxy A10s'нинг FCC ҳужжати

 

Эндиликда маълум бўлишича, яқинда чиқарилган Galaxy A10s смартфони Samsung'нинг иккинчи ODM-телефони ҳисобланади; бу унинг FCC (Федерал коммуникациялар комиссияси) ҳужжатидан ҳам маълум. Бу сафар қурилма Jiaxing Yongrui Electron Technology шартномачиси томонидан яратилган бўлиб, фақат Хитой бозори учун чиқарилган A6s'дан фарқли ўлароқ, жаҳон бозорини кўради.

Samsung Ҳиндистон ва Хитой бозорларининг рақобатга тўла буджет сегментида ўз ўрнини кенгайтиришни режалаштирар экан, қуйи тоифа смартфонлар ишлаб чиқаришда ҳозирча мана шундай шартномачи ишлаб чиқарувчиларга таянишига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Samsung кейинги икки йил ичида графен аккумуляторли смартфон чиқармоқчи

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!