Galaxy А14 5G ва Galaxy А23 5G нархлари маълум бўлди

Galaxy А14 5G ва Galaxy А23 5G нархлари маълум бўлди

Ўтган ҳафта давомида ўзининг Galaxy А14 5G ва Galaxy А23 5G смартфонларини Ҳиндистонда тизер қилгандан сўнг, Samsung энди уларнинг нархини ҳам расман тасдиқлади. Иккала смартфонлар ҳам мамлакатда 18 январда тақдим қилиниши кутилмоқда. 20 январдан эса уларни онлайн дўконлардан сотиб олиш мумкин бўлади, лекин ундан аввал, 18 январданоқ смартфонлар samsung.cом сайтида Live Commerce орқали сотувга чиқади. Маълум бўлишича, смартфонлар қуйидагича нархларда бўлади.

Galaxy А14 5G

  • 4/64 ГБ – 16,499 ҳинд рупияси (≈202 доллар)
  • 6/128 ГБ – 18,999 ҳинд рупияси (≈232 доллар)
  • 8/128 ГБ – 20,999 ҳинд рупияси (≈257 доллар)

Galaxy А23 5G

  • 6/128 ГБ – 22,999 ҳинд рупияси ($281)
  • 8/128 ГБ – 24,999 ҳинд рупияси ($306)

Galaxy А14 5G смартфони 6,6 дюймли 90 герц янгиланиш тезлигига эга HD+ дисплей, 50 мегапикселли асосий камера, 13 мегапикселли селфи камера, Exynos 1330 чипсети ва 25 Вт қувватга эга 5 000 мА/соат аккумуляторга эга бўлади.

Galaxy А23 5G эса 120 герц янгиланиш тезлигига эга 6,6 дюймли FHD+ дисплейга, OIS функцияли 50 МП асосий камерага, Snapdragon 695 чипсетига ва 25 Вт қувватга эга 5000 мА/соат батарея билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: Galaxy А34 5G Geekbenchʼда қўлга тушди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!