Galaxy A20e – ҳамёнбоп туркумнинг энг ихчам, лекин «бели бақувват» вакили!

  •   DiMaX
  •  2396
  •  15.04.2019 09:27

Galaxy A20e – ҳамёнбоп туркумнинг энг ихчам, лекин «бели бақувват» вакили!

Samsung компанияси яқинда ўзгача форм-факторли, айланувчи камерага эга Galaxy A80 смартфонини тақдим этганидан хабарингиз бор. Ўша куни мазкур туркумнинг яна бир аъзоси – Galaxy A20e модели ҳам намойиш этилди.

ЎҚИНГ: Яна бир арзон смартфон – Galaxy A20e илк суратларда: Infinity-U экран ва қўш камера!

Бу – яқинда расман тақдим қилинган Galaxy A20 смартфонининг кичкинароқ версияси бўлиб, ташқи кўринишидан унга икки томчи сувдек ўхшайди, фақат кичкинароқ. Худди «ака»си каби, Galaxy A20e ҳам Infinity-V дисплейга эга, лекин экран ўлчами ва матрица турига кўра фарқланади. Стандарт Galaxy A20 моделида 6,4 дюймлик Super AMOLED дисплей бўлса, «ука»сига 5,8 дюймлик LCD-экран қўйилган. Лекин тасвир аниқлиги ўша-ўша – 1560х720 пикселлик.

Galaxy A20e моделида ҳам Samsung ўша процессори – Exynos 7884’ни, қўллаган, тезкор/ички хотираларининг ҳажмлари ҳам Galaxy A20 девайсидаги каби – 3/32 гигабайтлик. Янги моделнинг хотирасини microSD форматли карта билан яна 512 гигабайтга кенгайтириш имкони бор.

Асосий камера ҳам Galaxy A20 каби қўшалоқ: 13 МПлик (f/1.9) асосий ва 5 МПлик , кенг бурчакли объективга (f/2.4) эга қўшимча модуллар. Тикка жойлашган камера модуллари остида фоточақноқ, орқа панел ўртасида эса бармоқ изи сканери мавжуд. Дисплейнинг «кемтиги»да жойлашган олд камера аниқлиги 8 мегапикселлик (f/2.0).

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Galaxy S10 5G тезлиги ва бошқа хусусиятларини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

Дисплейдан ташқари, Galaxy A20e моделида аккумулятор ҳам кичкинароқ, лекин уям 15 ваттлик технология билан тезкор қувват ола билади. Galaxy A20 гаджетида 4000 мА/соатлик бақувват батарея қўлланган бўлса, «ука»си 3000 мА/соатлик аккумуляторга эга, аммо экран ихчамлигидан келиб чиқсак, шунинг ўзиям яхши кўрсаткич.

Пластикдан ишланган корпуснинг ўлчами 147.2x69.5x8.3 миллиметрга тенг. Galaxy A20e қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда стандарт microUSB 2.0 портига ҳам эга. Ушбу смартфон энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизими билан таъминланган бўлиб, One UI интерфейси остида ишлайди.

Galaxy A20e икки хил – оқ ва қора тусли корпусларда ишлаб чиқарилади, аммо компания унинг савдога қўйилиш вақтини ва нархини ҳозирча айтмаяпти. Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли русумлардаги Samsung телефонларини атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy A2 Core ҳақида янги маълумотлар: нисбатан кучли процессор, Android Pie ва аниқ нархи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.