Galaxy A20s намойиш куни, нарх ва жиҳатларини айтаётиб, Samsung бир нарсада янглишди

  •   DiMaX
  •  2171
  •  18.09.2019 10:30

Galaxy A20s намойиш куни, нарх ва жиҳатларини айтаётиб, Samsung бир нарсада янглишди

Жанубий кореялик корпорациянинг Galaxy A20 модели жорий йилнинг иккинчи чорагида Европада энг яхши сотилаётган смартфонлардан бири бўлди. Қўш камера ва улкан батареяли мазкур қурилмани Terashop.uz онлайн дўконимиздан ҳам сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг янги смартфони икки ярим бараварга қиммат – салкам 5000 доллардан сотиляпти!

Samsung энди унинг янгича версияси Galaxy A20s моделини намойиш этишга тайёргарлик кўрмоқда. Куни кеча Малайзиядаги қандайдир тадбирда унинг асосий техник хусусиятларини тор доирада кўрсатишган, аммо бу мамлакатга мўлжалланган Samsung сайтида ҳам у ҳали чиқмаган.

Компания мана бу стендда кўрсатишича, Galaxy A20s, Galaxy A30s ҳамда Galaxy A50s моделлари 21 сентябрдан сотиб олиш мумкин бўлади:

Ушбу смартфонлар нархлари Малайзия пул бирлиги – ринггит билан кўрсатилган, улар тегишлича 167, 215 ва 311 АҚШ долларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

Шунингдек, энди Galaxy A20s хусусиятларини ишонч билан айтиш мумкин, ишлаб чиқарувчи уларни Galaxy A20 жиҳатлари билан солиштириб кўрсатган. Демак, янги смартфон диагоналига 6,5 дюймлик, HD+ сифатидаги IPS-дисплей билан жиҳозланмоқда. Таққослаш учун: Galaxy A20 модели диагоналига 6,4 дюймлик AMOLED-экранга эга.

Galaxy A20s процессори – Snapdragon 450, тезкор ва ички хотира ҳажми тегишлича 3 ва 32 гигабайтлик. Бош камераси энди уч модулли бўлган – 13 ва 5 мегапикселлик датчиклар ёнига 8 мегапикселлик сенсор ҳам қўшилган, унга кенг бурчакли объектив бириктирилган. Селфилар учун эса экран тепасидаги кемтикка 8 мегапикселлик олд камера ўрнатилган.

Аммо Samsung мазкур намойишда битта хатога йўл қўйган: иккита смартфонни қиёслаётиб, Galaxy A20 батареяси 3400 мА/соатлик эканини Galaxy A20s моделида бу кўрсаткич 4000 мА/соатгача каттайтирилганини айтган. Аслида эса Galaxy A20 аккумулятори ҳам 4000 мА/соатлик.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Samsung’нинг ҳозиргача глобал бозорга чиқарилган ҳар хил телефонларини 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung энди Galaxy S ҳамда Galaxy Note туркумида бошқа смартфон чиқармайди!