Galaxy A21s тақдим этилди – Android 10 тизимли автономлик монстри!

  •   DiMaX
  •  5265
  •  15.05.2020 18:13

Galaxy A21s тақдим этилди – Android 10 тизимли автономлик монстри!

Samsung ниҳоят ўрта нархли туркумга мансуб Galaxy A21s смартфонини расман намойиш этди. Яъни, унинг учун онлайн конференция ҳам уюштириб ўтирмасдан, шунчаки барча маълумотларини расмий матбуот-сайтида эълон қилди.

ЎҚИНГ: Расмий видео кутилаётган «бели бақувват» ва ҳамёнбоп Galaxy A21s’нинг айрим жиҳатларини кўрсатди

Ушбу модел янги урфдаги дизайнга ва Android 10 операцион тизим талқини устига қурилган One UI 2.0 график қобиғига эга. HD+ форматидаги (720х1600 пикселлик) экрани Infinity-O турига мансуб – 13 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш ўйилган. Олд камера жамланмасига эса 48 + 8 + 2 + 2 МПлик сенсорлар ва фоточақноқ киради. Унинг асосий афзалликларидан бири – 15 ваттлик тезкор зарядлана олувчи 5 000 мА/соатлик аккумуляторидир.

Samsung унинг процессори 8 ядроли эканини маълум қилган, аммо моделини аниқ айтмаган. Афтидан, бу ўша янги – Exynos 850 чипсети бўлса керак.

Galaxy A21s корпусининг орқа панелида бармоқ изи сканери бор, у яна эгасини юзидан таниб олиш функциясига ҳам эга. Смартфонда 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 5.0, GPS + ГЛОНАСС модуллари, USB Type-C порти мавжуд.

Samsung бу смартфонини тўрт хил – қора, оқ, кўк ва қизил ранглардаги корпусларда таклиф этади. Уни тезкор/ички хотираси 3/32, 4/64 ва 6/64 гигабайтлик вариантларда чиқаришади. Барчасида 512 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта учун слот мавжуд.

Компаниянинг ўзи Galaxy A21 нархини ҳам, савдога чиқиш вақтини ҳам маълум қилмаган. Аммо инсайдерлар унинг 200 евродан бошланган нархларда сотилишини айтишган.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!