Galaxy A22'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy A22'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

2021 йилнинг июнь ойида Samsung компанияси Galaxy A22 ҳамда A22 5G смартфонларини тақдим этган эди. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy А22 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Аввалроқ A22 5G смартфони билан танишган эдик. Бугун эса A22 ҳақида сўз юритамиз. Ушбу смарфон бюджет синфига мансуб бўлиб, 90Hz экан янгиланиш частотаси ишлавчи AMOLED дисплей, тўртта камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. 

Фото: GSMArena

Бошқа A сериядаги смартфонлар билан таққосласак, A22 яхши техник жиҳатларга эга эканлигини кўришимиз мумкин. 

Samsung ўтган йили тартибсиз равишда Galaxy A смартфонларини тақдим этди. Март ойида Galaxy A52, A52 5G ва A72 қурилмалари тақдим этилди. Кейинчалик A32 смартфони сотувга чиқарилган бўлса, ёз ойида A22 ва A22 5G смартфонлари намойиш этилди. 

Samsung Galaxy A22'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 159.3х73.6х8.4мм, 186г; олд панель шиша, орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.40 дюймли Super AMOLED, 90Hz, 600 нит ёрқинлик, 720х1600 пиксел резолюцияси, 20:9 форма фактори, 274ppi зичлик. 

> Чипсет: Mediatek MT6769V/CU Helio G80 (12 nm): Саккиз ядроли (2x2.0 GHz Cortex-A75 & 6x1.8 GHz Cortex-A55); Mali-G52 MC2. 

> Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ; eMMS 5.1; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI Core 3.1. 

> Камера: Асосий камера: 48МП, f/1.8, 1/2.0“, 0.8µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 123-дегреэ, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 13МП, f/2.2, (кенг), 1/3.1“, 1.12µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 1080п@30 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс; 15 ватт тезкор қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5мм аудио жек; NFC. 

Агар Galaxy A22 билан A32 таққослайдиган бўлсак, A32 яхшироқ техник жиҳатларга эга эканлигини кўришимиз мумкин. Бироқ иккала смартфоннинг нархида катта тафовут йўқ. 

Galaxy A22, A22 5G ва A32 смартфонлари тахминан 250 евро атрофида сотилмоқда. Албатта, қайси смартфонни танлаш харидорнинг ўзига боғлиқ. 

2021 йилдан бошлаб Samsung 5G ва 4G версиядаги смартфонларни бир хил нархда сотмоқда. Бироқ 5G версиянинг айрим техник жиҳатлари 4G версияникига қараганда пастроқ. Мисол учун, Galaxy A22 5G смартфони 6.50 дюймли TFT дисплейи билан, A22 4G эса AMOLED дисплейи билан жиҳозланган.  

Қадоқ таркиби 

Қутидан унинг ичида бюджет синфига кирувчи смартфон борлигини сезиш мумкин. Картон қоғоз жуда ҳам юпқа. Қути ҳеч қандай плёнка билан ўралмаган. Бу билан компания экологияга эътибор бераётганини кўрсатмоқда. 

Фото: GSMArena

Қутида смартфон билан бирга қувватлаш адаптери, USB-C кабели бўлади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A32'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз