Galaxy A23'га оид илк маълумотлар сиздирилди

Galaxy A23'га оид илк маълумотлар сиздирилди

Samsung шу йилнинг июнь ойида 48МП камерага эга бўлган Galaxy A22 смартфонини тақдим этган эди. Энди компания ушбу смартфоннинг янги авлоди - Galaxy A23'ни тақдим этмоқчи. 

GalaxyClub берган маълумотларга кўра, худди A22 каби A23 ҳам 4G ва 5G версияларда сотувга чиқади. Бироқ барча ҳудуд бозорларида ҳам смартфоннинг иккала версияси сотилмаслиги мумкин. 

Қурилма 50МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Ҳозирча смартфоннинг қолган техник жиҳатлари ҳамда қачон сотувга чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 ва S22+ смартфонлари камерасининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди