Galaxy A31 ва Galaxy A41 ҳам бақувват батарея, кучли камерага эга бўляпти

  •   DiMaX
  •  4799
  •  17.01.2020 17:32

Galaxy A31 ва Galaxy A41 ҳам бақувват батарея, кучли камерага эга бўляпти

Samsung яқинда ўрта нархли смартфонлар туркумидаги Galaxy A51 ҳамда Galaxy A71 моделларини тақдим этган эди. Энди эса ушбу линейканинг навбатдаги вакиллари – Galaxy A31 ва Galaxy A41 телефонларини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy M31 ўзи арзон бўлса-да, ўрта нархли Galaxy A51 билан беллаша олади! («жонли» сурат)

Инсайдерларга кўра, Galaxy A31 моделининг бош камерасида 48 мегапикселлик асосий модул ҳамда 5 мегапикселлик макрокамера бўлади. Яъни, унинг камера жамланмаси Galaxy A51 моделидаги билан бир хил бўлишини айтишмоқда.

Samsung ҳамёнбоп ва ўрта нархли смартфонларини сиғимдор аккумуляторлар билан таъминлашда давом этади. Жумладан, шу Galaxy A31 батареяси 5000 мА/соатлик бўлади! Таққослаш учун, Galaxy A30 аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатга тенг.

Galaxy A41 моделига келсак, ишлаб чиқарувчи уни ҳам бош камерадаги 48 мегапикселлик модулдан маҳрум этмайди. Унинг олд камераси ҳам кучли бўлади – селфи ишқибозларига 25 мегапикселлик камера маъқул келиши аниқ.

ЎҚИНГ: Galaxy A11, A31 ва 41'лар 64ГБ лик базавий хотирага эга бўлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!