Galaxy A32 намойиш қилинди: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони!

  •   DiMaX
  •  1494
  •  14.01.2021 11:02

Galaxy A32 намойиш қилинди: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони!

Samsung компанияси 13 январь куни Galaxy A32 5G русумли янги телефонини тақдим этди. Ушбу модел жанубий кореялик техногигантнинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи энг арзон қурилмаси сифатида майдонга тушмоқда.

ЎҚИНГ: 5000 мАс аккумуляторли Galaxy M02s кутилганидан ҳам арзон нархда чиқди!

Шундай қилиб, Samsung Galaxy A32 экрани диагоналига 6,5 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 720p+ форматида. Унинг томчисимон кемтигига 13 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

Ишлаб чиқарувчи бу смартфоннинг процессори саккиз ядроли бўлиб, 2,0 ГГц такт частотасида ишлашини айтган; манбаларга кўра, бу Dimensity 720 чипсетидир. Galaxy A32 5G харидорларга 4, 6 ва 8 гигабайтлик тезкор хотира билан таклиф этилади. Уларнинг барида доимий хотира 128 гигабайтлик бўлиб, смартфонда яна MicroSD-карта слоти ҳам мавжуд.

Galaxy A32 аккумулятори 5000 мА/соатлик ва у USB-C порти орқали 15 ваттлик тезкор қувватланади. Корпуснинг ўнг қиррасига бармоқ изи сканери жойланган.

Қурилманинг бош камераси тўртталик бўлиб, 48 мегапикселлик асосий датчиги F/1,8 диафрагмали объектив билан бирлашган. Кенг бурчакли камера 8 мегапикселлик аниқликда бўлса, макросъёмка учун 5, саҳна чуқурлигини аниқлаш учун эса 2 мегапикселлик модуллар қўлланган.

Samsung Galaxy A32 5G тўрт хил – Awesome Black, Awesome White, Awesome Blue ва Awesome Violet рангларидаги корпусларда чиқарилади. Европада уни 12 февралдан, 280 евродан бошланувчи нархларда сотишади.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли бўлажак хит – Galaxy A52’нинг бу жиҳати сизга ҳам ёқмайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!