Galaxy A32 4G учун Android 12

Galaxy A32 4G учун Android 12

Бир неча ҳафта олдин Samsung ўзининг Galaxy А32 смартфони 5G модели учун Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 янгиланишини айрим давлатларда тарқатишни бошлаган эди. Эндиликда компания Galaxy А32 4G учун ҳам прошивка версияси A325FXXU2BVD6 бўлган Android 12 янгиланишини ва 80 дан ортиқ махфийлик ва хавфсизлик заифликларини тузатадиган шу йилнинг апрел ойи хавфсизлик ямоғини Ҳиндистонда тарқатишни бошлади дея хабар бермоқда SamMobile нашри.

Samsung шу кунгача ўзининг қуйидаги Galaxy смартфонлари учун Android 12 янгиланишини тарқатиб бўлган/тарқатмоқда/тарқатади:

Galaxy S:

Тарқатиб бўлинган:

  • Galaxy S21
  • Galaxy S20 FE

Тарқатилмоқда:

  • Galaxy S21+
  • Galaxy S21 Ultra
  • Galaxy S20
  • Galaxy S20+
  • Galaxy S20 Ultra
  • Galaxy S10
  • Galaxy S10e
  • Galaxy S10+
  • Galaxy S10 5G
  • Galaxy S10 Lite

Galaxy Note:

Тарқатиб бўлинган:

  • Galaxy Note 20
  • Galaxy Note 20 Ultra

Тарқатилмоқда:

  • Galaxy Note 10
  • Galaxy Note 10+
  • Galaxy Note 10 5G

Galaxy букламафонлари учун:

Тарқатиб бўлинган:

  • Galaxy Z Fold 3
  • Galaxy Z Flip 3

Тарқатилмоқда:

  • Galaxy Z Fold 2
  • Galaxy Fold
  • Galaxy Fold 5G
  • Galaxy W22
  • Galaxy Z Flip 5G
  • Galaxy Z Flip

Galaxy А:

Тарқатилмоқда:

  • Galaxy A82 5G
  • Galaxy A72
  • Galaxy A52
  • Galaxy A52 5G
  • Galaxy A52s 5G
  • Galaxy A42 5G
  • Galaxy A32 5G
  • Galaxy A32 4G
  • Galaxy A71 5G
  • Galaxy A51 5G
  • Galaxy A51

Тарқатилади:

  • Galaxy A21
  • Galaxy A12
  • Galaxy A02s
  • Galaxy A01
  • Galaxy A11

Galaxy М:

Тарқатилмоқда:

  • Galaxy M62
  • Galaxy M31
  • Galaxy M21
  • Galaxy M31s
  • Galaxy M51

Galaxy F:

Тарқатилмоқда:

  • Galaxy F41

2022 йилда тақдим қилинган янги авлод Galaxy смартфонлари Android 12 ўрнатилган ҳолда чиқарилган ва шу сабаб улар юқоридаги рўйхатда мавжуд эмас. Шунингдек, рўйхатда номи келтирилмаган эски Galaxy смартфонлари катта эҳтимол билан Android 12 янгиланишини қабул қилмайди. Рўйхат 6 май санасига кўра, 9to5Google томонидан тайёрланган.

ЎҚИНГ: YouTube Go билан хайрлашиб олинг

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.