Galaxy A33 5G билан бошдан-оёқ танишамиз

Galaxy A33 5G билан бошдан-оёқ танишамиз

Келаётган пайшанба куни Samsung ўзининг ўрта бюджетли 5G смартфонлари: Galaxy А33, А53 ва А73 моделларини "Galaxy A Event" тадбирида тақдим қилиши кутилмоқда. Аммо, тақдимот маросимидан олдин Appuals нашри Galaxy А33 ҳақидаги барча маълумотларни ошкор қилди.

Экранидан бошлайдиган бўлсак, Galaxy А33 модели 6.4 дюймли Super AMOLED, Full HD+ (2400×1080) ва 90Hz дисплейга эга бўлади ва бешичи авлод Gorilla Glass билан ҳимояланади. Смартфон Samsung'нинг ҳали тақдим қилинмаган Exynos 1280 чипи билан, 6 GB оператив хотира ва 128 GB доимий хотирага эга бўлади. Батарея сиғими 5000 mAh бўлиб, 25W тезкор қувватлаш билан зарядланади. Олд томонида томчи ва U шаклли 13 MP селфи камера, орқасида эса 48 MP асосий, 8 MP ултра-кенг, 5 MP макро ва 2 MP портрет линзалари билан келади.

Galaxy А33 Android 12'га асосланган энг сўнгги версиядаги Samsung операцион тизими One UI 4.1'да ишлайди ва албатта бармоқ изини ва юзни аниқлаш технологияларига эга. Смартфон IP67 сертификати билан сувга чидамли деб топилган. Шунингдек, унда симли қулоқчинларни улаш учун наушник уяси мавжуд бўлмайди. Қора, ҳаворанг, шафтоли ранг ва оқ рангларда қутисида қувватловчиси фақат кабел билан келадиган Galaxy А33 нархи Европада 379 евро (416 доллар атрофида) нархда бўлади.

Бундан аввал Galaxy А33 билан тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy А53 моделининг қутидан очилиши видеоси интернетда тарқалган эди. Маълумот учун Galaxy А53 6.5 дюймли 120Hz экран, 64 MP асосий камера, 32 MP томчи шаклидаги олд камера чиқарилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Galaxy А73 ҳам бор ва у ўзининг янада кичик рамкалари ва янада кучлироқ техник хусусиятлари билан бошқа моделлардан ажралиб туради.

Барча смартфонлар Тошкент вақти билан 17-март куни 19:00 да онлайн тақдим қилинади ва тақдимотни компания расмий YouTube саҳифасида жонли кўришингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung янги тақдимот учун таклифнома улашди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!