Galaxy A33 5G'нинг аккумулятор ҳажми қанча бўлиши маълум бўлди

Galaxy A33 5G'нинг аккумулятор ҳажми қанча бўлиши маълум бўлди

Ўтган ҳафта Galaxy A33 5G'нинг рендерлари эълон қилиниб, смартфоннинг дизайни қандай бўлиши маълум бўлган эди. Бироқ смартфонинг техник жиҳатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy A33 5G'нинг рендерлари эълон қилинди 

Safety Korea'нинг маълумотларига кўра, қурилманинг аккумулятор ҳажми аввалги авлод А32 смартфоники билан бир хил бўлади. Аккумуляторнинг модель рақами EB-BA336ABY бўлиб, у 5,000 мАс сиғимга эга. Смартфоннинг қувватланиш тезлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Galaxy А33 5G смартфони 6.4 дюймли FullHD+ Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Қурилманинг орқа панелида тўрта камера жойлашади. Селфи камера эса дисплей юқори қисмининг ўртасидан ўрин олади. 

Олдинги авлод А32 смартфони билан таққосласак А33'нинг камералар жойлашуви ўзгармайди. Бироқ А32'дан фарқли ўлароқ янги смартфоннинг камера модули корпусдан бўртиб чиқиб туради. 

Қурилманинг корпус қалинлиги 8.1 мм. Қувват ҳамда овозни созлаш тугмалари смартфонинг ўнг томонида, USB-C порти эса пастки қисмда жойлашади. Смартфондан 3.5 мм аудио жек олиб ташланади. 

Galaxy A33 5G келаси йилнинг январь ойида тақдим этилиши кутилмоқда. Смартфон тўрт хил рангда сотувга чиқади. Ушбу смартфонинг 4G версияси ишлаб чиқарилмайди.

ЎҚИНГ: OnePlus 10 cериясининг рендерлари ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!