Galaxy A33 5G'нинг рендерлари эълон қилинди

Galaxy A33 5G'нинг рендерлари эълон қилинди

Ўтган ҳафта Galaxy A33 5G смартфони тўрт хил рангда сотувга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Кеча эса ушбу смартфоннинг рендерлари OnLeaks томонидан эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Galaxy S22+ смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Ташқи кўринишдан смартфон аввалги А32'ни эслатиб юборади. Қўрилма Super AMOLED дисплейи ҳамда тўртта камера билан жиҳозланган. А32'дан фарқли ўлароқ А33'да камера модули корпусдан бўртиб чиқиб туради.

Қурилманинг дисплей ҳажми 6.4 дюйм бўлиб, FullHD+ резолюциясини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, смартфон юқори резолюциядаги камераларга эга бўлиши кутилмоқда.

Овозни созлаш ҳамда қувват тугмалари смартфоннинг ўнг томонида, USB-C порти микрофон ҳамда динамик пастки томонда жойлашади.

Galaxy A33 5G'нинг корпус қалинлиги 8.1 мм. Смартфон январь ойининг бошида сотувга чиқади. Маълумот учун, шу йилнинг январь ойида Samsung компанияси Galaxy A32 5G, февраль ойида эса Galaxy A32 4G моделини тақдим этган эди. Ҳозирги маълумотларга ишонадиган бўлсак, А33'нинг 4G версияси бўлмайди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE GeekBench'да тестдан ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.