Galaxy A40 кутилганидан арзонроқ чиқяпти, хусусиятлари билан танишинг

  •   DiMaX
  •  7791
  •  02.03.2019 13:41

Galaxy A40 кутилганидан арзонроқ чиқяпти, хусусиятлари билан танишинг

Samsung яқиндагина «бели бақувват» Galaxy A30 ва Galaxy A50 смартфонларини намойиш қилган эди. Энди компания номи ва техник жиҳатларига кўра шу иккаласининг оралиғидаги Galaxy A40 моделини ҳам тақдимотга тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: Энг арзон Galaxy A смартфони ҳам тақдим этилди – нархи ва хусусиятлари билан танишамиз!

Samsung Galaxy A40 ҳақида илк маълумотлар чиққанида, унинг қиймати 300-320 евро бўлишини айтишган эди. Лекин манбаларнинг янги хабарларига кўра, Европада бу моделни 250 евродан бошланувчи нархларда сотишади.

Унинг 6,4 дюймлик AMOLED Infinity-U экрани 2340х1080 пикселлик аниқликда тасвир узата олади. Янги қурилма ҳам Galaxy A30 моделида қўлланган Samsung Exynos 7904 процессори базасида ишлайди. Galaxy A40 тезкор ва доимий хотираси тегишлича 4 ҳамда 64 гигабайтлик ҳажмда бўлиши айтилмоқда. Бош камераси қўшалоқ бўлса керак, аммо қанақа модуллардан иборат – буниси номаълум.

Galaxy A40 смартфони Android 9.0 Pie тизим талқини билан тақдим этилади, лекин намойиш санасини сир тутишмоқда. Лекин манбаларга кўра, Samsung то шу йилнинг июнига қадар Ҳиндистонда ҳар ойда биттадан Galaxy A туркумидаги янги моделини тақдим қилади. Шунга қараганда, ушбу девайсни март ойидаёқ кўришимиз мумкин бўлади.

Айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагмани аллақачон Terashop.uz’да! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 28 февраль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.