Galaxy A40 тақдим этилиб, сотувга ҳам чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  6863
  •  20.03.2019 10:48

Galaxy A40 тақдим этилиб, сотувга ҳам чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишамиз!

Samsung компанияси ўрта нархли Galaxy A туркумидаги смартфонларини тақдим этмоқда. Куни кеча улардан бири – қўш камера ва улкан батареяли битта модел намойиши бўлиб ўтганди.

ЎҚИНГ: Samsung энди Snapdragon 855 чипли, аммо Galaxy S10e’дан ҳам арзон флагман чиқаради!

Мазкур серияда навбатдаги – Galaxy A40 моделининг ҳам тақдимоти кутилаётганди, бир мазкур смартфон ҳақида бир қатор маълумотлар, суратлар эълон қилганмиз. Кеча – 19 март куни Samsung уни ортиқча шов-шувларсиз расман намойиш этди, ҳатто аллақачон савдога ҳам қўйди! Аниқроғи, Samsung Galaxy A40 учун ҳозирданоқ Голландияда олдиндан буюртма бериш мумкин, дўкон пештахталарига эса уни 10 апрелда чиқаришади.

Samsung Galaxy A40 хусусиятларига ҳам аниқлик киритилган: унинг Infinity-U туридаги экрани Super AMOLED матрицали экан. Диагоналига 5,9 дюймлик дисплейнинг тасвир аниқлиги 2280х1080 пикселни ташкил этади. Смартфоннинг аппарат таъминоти асосида Exynos 7885 процессори ётади, тезкер ва доимий хотираси эса тегишлича 4 ва 64 гигабайт ҳажмлидир. Шунингдек, microSD-карта ёрдамида унинг хотирасини 512 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ тезкорроқми ёки iPhone XS Max? «Жонли» тестда таққослаб кўрамиз!

Ушбу моделни селфифон десак ҳам адашмаймиз – экранининг митти «кемтиги»даги камера 25 мегапикселлик аниқликка эга. Асосий камера эса қўш модулли – 16 ва 5 мегапикселлик датчиклардан иборат. Шунингдек, Galaxy A40 орқа корпусда бармоқ изи сканерига, NFC адаптерига, замонавий USB-C портига ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга ҳам эга. Корпусининг ўлчами 144,3х69,1х7,9 миллиметрни, аккумуляторининг ток сиғими эса 3100 мА/соатни ташкил этади.

Samsung мазкур смартфонини Android 9.0 Pie операцион тизим талқини билан таъминлаган, у OneUI график қобиғи остида ишлайди. Galaxy A40 учун Европада 250 евро нарх белгиланган. Компаниянинг жаҳон бозорига чиқарилган аксарият смартфонларини, жумладан, Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10+ флагманларини эса аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!