Galaxy A5 – «Малика»да энг кўп сотилаётган, ўрта нархдаги Samsung

Galaxy A5 – «Малика»да энг кўп сотилаётган, ўрта нархдаги Samsung

Ишлаб чиқарувчи: Samsung компанияси

Тақдим этилган вақти: 2016 йил, январь

2015 йил смартфон бозорида оммалашган ва Samsung компаниясига муваффақият олиб келган “А-туркум”ига хос мобиль алоқа воситалари орасида Samsung Galaxy A5 “ақлли телефони” бестселлер деган номга муносиб бўлди. Samsung айнан шу сабабли ҳам, бу “ақлли” телефонни 2016 йилда янгича талқин ва кенг имкониятлар билан бойитиб, ахборот технологиялари бозорига чиқарди.

Смартфон ишқибозлари мазкур мобиль алоқа воситасига икки омил сабаб қизиқиш билдиришмоқда: биринчидан — унинг аввалги мавсум флагманларга хос ташқи кўриниш ва иккинчидан — кенг ва ёрқин, йирик экран диагоналига эга эканлиги.

Қолаверса, А-сериясида ишлаб чиқарилаётган смартфонларнинг нафис ва ўзига хос дизайни уни қўлга олаётган мижозларнинг дидини забт этмоқда.  2016 йил Samsung А-туркуми мобиль телефонлари савдосини кенгайтириш, уни муваффақиятли Samsung Galaxy S6 фалгмани даражасига яқинлаштириш тадбирларини кўрди ва бу ўзининг самарасини бермоқда.

Samsung Galaxy A5 смартфони ташқи жиҳат ва корпус материалларига кўра, ҳамёнбоп бўлган J-сериясидаги смартфонлар билан бир хил. Бироқ, А-туркумидаги “ақлли телефон”ларнинг ички имкониятлари кучли ва кенг.

Муболағасиз айтиш мумкинки, Samsung Galaxy оиласига мансуб мобиль алоқа воситалари ичида А-туркум смартфонлари флагман ва ҳамёнбоп телефонлар ўртасида, яъни “олтин ўрталик”даги гаджет. Ҳадеб, сўнгги технология ортидан чопмайдиган, супер даражадаги тезкорликка эҳтиёж сезмайдиган, кундалик режаси виртуал режа ҳамда вазифаларга тўлиб-тошмайдиган, қулай интерфейс, шу билан бирга узоққа етадиган ва тезкор қувват оладиган аккумуляторни афзал кўрадиган фойдаланувчи учун Samsung Galaxy A5 айни муддаодир.

Аниқроқ айтганда, Galaxy А5 2016 сифатли ва барқарор имкониятларга эга. Улар камида кейинги 2-3 йил мобайнида ўзининг эгасини эҳтиёжларига хизмат қилади. Айниқса, 2016 йилги талқинда бармоқ излари сканерининг татбиқ этилгани, янада илғор экран билан таъминлангани гаджетнинг бозорбоплигини таъминлаган.

Бугунги кунда “Малика” савдо марказида Galaxy А5 2016 мобиль алоқа воситаси 1, 984, 000 сўмдан сотилмоқда. Унга нисбатан яқинроқ истарали Samsung Galaxy S6 эса ундан камида 1 миллион қимматроқ эканини ҳисобга олсак, флагмандан имконият паст, аммо у 3 йил аввалги анъана ва инновация маҳсули бўлган Apple iPhone 5S флагмани билан деярли рақобатга кириша олади.

Қисқача техник тавсиф

Операцион тизим: Android 5.1.1., айни пайтда Android 6.

Экран: 5.2 дюйм, AMOLED, 1080 х 1920 пиксель (424 ppi), SuperAMOLED, Corning Gorilla Glass 4, 2.5D безак ва ҳимоя шишаси.

Хотира: 2 ГБ тезкор хотира, 16 ГБ доимий ички хотира, (фойдаланувчи учун 10.7 ГБ жой тегади), шунингдек microSD қўшимча хотира бўлмачаси 128 ГБ.гача флешкани ўқийди.

Платформа: 8 ядроли Exynos 7580 процессори, 1.6 ГГц частота тезлиги, график процессор (видеокарта) Mali T720.

Аккумулятор: Li-Pol туридаги, 2900 мА соат, тезкор қувватлаш тизими, яъни 105 дақиқада тўлиқ қувват олади. Бу смартфонга 14 соат видео ўқиш, 14 соат 3G ёки LTE алоқа тармоғидаги суҳбат, ўртача 16 соат мулоқот қилиши имконини беради.

Камера: Олд камера 5 мегапикселли (f/1.9), бош камера 13 мегапикселли (f/1.9), LED-фоточақноқ, автофокус тизими, Full HD сиғимли видео.

Алоқа: GSM/ GPRS/ EDGE/ 3G/ LTE. Шунингдек,  NFC яқин масофада алоқа ўрнатиш (LTE’га мўлжалланган модели учун).

FM-радио: бор.

Қўшимча сенсор ва датчиклар: бармоқ излари сканери, акселерометр, геомагнит датчик, Холл датчиги, оралиқ-масофа датчиги, ташқи ёруғлик датчиги.

SIM-карта: 2 та nanoSIM-карта, уларнинг бирига қўшимча хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Интерфейс: USB 2.0, BT 4.1, ANT+, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n 2,4+5,0 ГГц, HT40, Bluetooth 4.0, GPS/A-GPS, Глонасс.

Корпус ранги: тилларанг, қора, оқ, оч пушти.

Ўлчамлари: 144.8 x 71 x 7.3 мм, оғирлиги – 155 грамм.

 

Samsung Galaxy A5: Дизайн, ўлчам ва бошқарув элементлари

Қайд этилганидек, Galaxy А5 2016 дизайн ечими компаниянинг мисли кўрилмаган даражада оммалашган Galaxy S6 смартфонидан кўчирилган. Металл корпус, нафақат олд, шунингдек орқа панель ҳам шиша қобиққа эга. Шиша ва металл уйғунлигидаги корпус 2016 йилда смартфон бозори маркетингида муҳим аҳамият касб этди, дейиш мумкин. Букик шаклга эга 2.5D безак ва Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси смартфон экранини урилиш ва уринишлардан ҳимоя қилади.

Galaxy А5 2016 мобиль алоқа воситаси максималь даражадаги кенг аудиторияни қамраб олишга мўлжалланганини ҳисобга олиб, уни тилларанг, қора, оқ ва оч пушти рангларда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар бир талқиндаги корпус қуёшда товланиб, металлга хос ҳашам намоён бўлади. Корпуснинг орқа панели бармоқ изларига ўчроқ, айниқса ичкари шароитда улар тез кўзга ташланади.

Galaxy А5 2016 корпусидаги нишабликлар туфайли у кафтга осон жойлашади.

Galaxy А5 2016 ўлчамлари – 144.8 x 71 x 7.3 мм, оғирлиги эса – 155 грамм. Корпусда фойдаланилган алюминий материали, бошқа хомашёлар сифатли. Смартфоннинг йиғилиши сифати ҳам юқори даражада: фойдаланувчи корпуснинг пишиқ ва мустаҳкам эканини ҳис қилади.

Металл ром ва орқа шиша қобиқ Galaxy А5 2016 дизайнига замонавий услуб бағишлайди. Сиз гўё қўлингида Sony’нинг Xperia Z туркумига кирувчи етакчи флагманларини тутиб тургандай бўласиз. Аммо улардан фарқли равишда, унинг ром ҳошиялари бир оз ясси.

Galaxy А5 2016 корпусининг юқори том қисмида қа қуйи қисмидан ўрин олган микрофонда ташқи шовқинни пасайтириш тизими мавжуд бўлиб, вазифасини аъло даражада уддалайди.

Galaxy А5 2016 корпусининг чап томонидан иккита алоҳида овозни бошқариш тугмалари ўрин олган. Корпуснинг ён томонида эса ўчириб-ёқиш тугмаси учун жой ажратилган. Худди шу ерда 2 та SIM-карта (nano) бўлмачаси мажуд. Фойдаланувчи улардан бирини қўшимча хотира картаси учун фойдаланиш ҳам мумкин.

Samsung Galaxy A5’да барча тугмалар металл хомашёсидан ишланган ва осонлик билан босилади.

Корпуснинг орқа панелида, юқори қисмида 13 мегапикселли камера учун жой ажратилган. Унинг ёнида эса светодиодли фоточақноқ мавжуд. Корпуснинг қуйи қисмида наушник улаш учун 3.5 мм аудио коннектор, шу билан бирга овоз узатувчи динамиклар мавжуд. Айнан шу ерда Micro-USB порти ҳам мажуд.

3

Galaxy А5 2016 корпусининг олд қисмида экраннинг юқори томонида оралиқ-масофа ҳамда ташқи ёруғлик сенсорларини кўрамиз. Экраннинг остида эса моддий бош меню тугмаси ва унинг икки ёнида 2 та сенсор тугмаларни кўрамиз.

Samsung Galaxy A5 2016 ўзининг аввалги “аждоди”дан фарқли равишда, бармоқ излари сканери билан таъмин этилган. Мазкур сенсор эса моддий кўринишдаги бош меню тугмаси (Home)дан ўрин олган.

Мазкур сканер тезкор ва аниқ ишлаш кўникмасига эга. Бармоқ излари датчиги ишлаши учун телефонни “уйғотиш” керак бўлади.  iPhone 6s Plus билан солиштириб кўрганда, албатта iPhone 6s Plus’да сенсорнинг ишлаш тезлиги бир оз юқори.

Galaxy A5 2016 дизайнининг муҳим ўзига хослиги — унинг экран атрофидаги ўта ингичка ромлари бўлиб, бу экран жозибасини янада очади. Мисол учун, iPhone 6s Plus билан солиштириб кўрганда, Galaxy A5 2016 экрани замонавийроф бўлиб туйилиши мумкин.

 

Samsung Galaxy A5: Дисплей ва экран технологияси

Экраннинг техник ўзига хосликлари: 5.2 дюймли, 1080х1920 белги (424 ppi), SuperAMOLED, Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси, 2.5D безак ҳошия шишаси.

2015 йилдаги Galaxy A5 экрани 5 дюйм бўлган бўлса, 2016 йилги талқин 5.2 дюймли. Экраннинг тасивр сиғими ҳам HD’дан  Full HD’га ошган. Лекин, экран сиғимининг кўтарилиши кўпроқ қувватнинг ейилиши ва самарадорликнинг қисқаришига сабаб бўлади.

2015 йил смартфон бозорида дисплейга алоҳида урғу қаратилди. Жумладан, деярли барча етакчи смартфон ишлаб чиқарувчилари флагманларига  AMOLED-матрицани татбиқ эта бошладилар. Илк маротаба Samsung жорий қилган бу илғор техник янгилик кўпчилик фойдаланувчиларга манзур бўлди. Samsung ҳам ўзининг смартфонларини мазкур янгилик билан таъминлаб келмоқда.

Super AMOLED матрицаси актив органик  светодиодлардан ташкил топган. Тўлиқ рангли тасвир учта субпикселли ранглар иштирокида пайдо бўлади — қизил (R), яшил (G) ва кўк (B). Аммо, бу матрицада яшил ранг субпикселлари 2 маротаба кўпроқ ва шу боис ҳам унинг ранг узатиши RGBG матрицасидан сифатли.

Бу сифат фарқини қуйидаги суратда фарқлаб олишингиз мумкин:

А5 2016 смартфони экрани сифатли ва ёрқин бўлиб, ишда, яъни матн ўқишда ёки сурат томоша қилишда ҳам ундан ички ёки ташқи шароитда бемалол фойдаланиш мумкин.

Анъанага кўра, фойдаланувчи ундаги созламалар ёрдамида турли ранг-тасвир режимларини ўрнатиши мумкин. Мисол учун, мослаштирилган экран, Фильм AMOLED, Фото AMOLED, асосий режим.

Кимдир бўғиқ, кимдир ёрқин рангни маъқул кўради. Буни танлашни эса ишлаб чиқарувчи ҳар бир фойдаланувчининг ўзига ҳавол қилади.

Ёруғликни автоматик бошқариш аниқ ишлайди. Экран мазкур тизимга кўра ўзидаги ёруғликни созлаб боради. Кўчада ҳам ушбу режимда экран сизга мутолаа қилиш имконини беради.

Экраннинг илғорлиги масалафига келсак, у FullHD сиғимли. Тўғри, Galaxy A5 (2016) флагманликка даъво қилмайди. Шу сабабли ҳам унда QHD сиғимли экран жорий қилинмаган. Лекин, бошқа тарафдан бу камчилик кўзга ташланмайди: смартфон экрани аниқ ва ёрқин, юқори сифатли, тўйинган рангли тасвир узатади.

Экраннинг юза қисми силлиқ шиша пластинаси билан қопланган. Бу унинг тимдаланиш, тирналиш хавфини камайтиради. Экранда фойдаланувчи  кўзини олишга қарши функция мавжуд.

Samsung Galaxy A5 экрани бармоқ изларига чидамли махсус қопламага ҳам эга. Шу сабабли ҳам, бармоқ ва ёғ-доғлар кам акс этади ва осон артилади.

Экран максималь даражадаги ёрқинлик ва шу билан бирга кўзни олмайдиган жиҳаттга эга. Қоронғу шароитда ҳам уни кўзга қулайлаштириб олиш мумкин.

Алоҳида қайд этиш лозимки, Galaxy A5 (2016) смартфон бозрининг энг яхши экранли гаджетлари сирасига киради.

 02

Samsung Galaxy A5: Платформа ва самарадорлик

Смартфон 8 ядроли SoC Exynos 7580 Octa процессорида ишлайди. Тўғри, бу илғор процессор эмас. 1,6 ГГц частота тезлигидаги Cortex-A53 ҳамда GPU Mali-T720MP2 видеокартаси смартфон платформасининг самарали ишлашига хизмат қилади.

A5 2016’нинг Qualcomm Snapdragon 615 процессорига эга талқини ҳам бор. Айтиш керакки, бу ҳам етакчи процессор эмас. Аммо, Exynos 7580 Octa’дан яхшироқ.

Exynos 7580 процессори А5’даги самарадорликни оширди.  Шу нархдаги бошқа смартфонларга қараганда А5 2016 максималь даражадаги самарадорликка эга. Фақат LTE тармоғида маълумот алмашилгандагина смартфоннинг қизишига гувоҳ бўлиш мумкин.

Galaxy A5 2016 самарадорлик бўйича Huawei Honor 5X’дан ўзиб кетса ҳам, LG Nexus 5X’га ютқазиб қўяди.

2 ГБ ҳажмдаги тезкор хотирадан фойдаланилгани сабабли йирик иловаларни ўқишда ҳам смартфон платформасида узилишлар кузатилмайди.

Мобиль алоқа воситасидаги доимий ички хотира 16 ГБ (10.7 ГБ фойдаланувчига тегишли). Шу билан бирга, қўшимча хотира бўлмачаси 128 ГБ флешкани қўллаб-қувватлайди. Ҳатто баъзи Samsung флагманлари ҳам буни орзу қилади.

Samsung Galaxy A5: Аккумулятор

Қувват манбаи доимо смартфониннг ишлаш вақти билан таққосланган.  Galaxy A5 (2016) аппаратида сиғими 2900 мА соат (Li-Pol) бўлган аккумулятордан фойдаланилган. Ҳа, ҳатто Хитой смартфонлари ҳам ҳозир бу сиғимли қувват тошларидан воз кечишган. Ҳаттоки, Хитой 6000 мА соатли аккумуляторга эга смартфонлар ишлаб чиқармоқда.

Аммо, амалда эса самсунг смартфони аслида ўзининг илғор эканини исботлаши мумкин. Мисол учун, 3000 мА соат сиғимли Хитой смартфонлари AVI, FullHD, MX Player каби сиғимдаги видеоларни максималь ёруғлик билан 5-7 соат ўқиса, А5 2016 смартфонида бу видеоларни 14 соат узлуксиз ўқий олади.

А5 қувват манбаи интернетдан, ижтимоий тармоқлардан ва бошқа мақсадларда ўртача фойдаланганда 2-3 кунга етади.

Қўнғироқ қилиш ва SMS ёзиш, интернетдан озроқ фойдалинган тақдирда тўлиқ қувват гаджетга 3.5 кунга етади. Нисбатан фаол мулоқотда бўлишни, яъни 3 соатлик фаол экран ва 1 соатлик кунлик мулоқотни хуш кўрганлар учун эса қувват 2 кунга туриб беради. Бу нисбатан олганда ёмон натижа эмас ва фойдаланувчилар эҳтиёжини қондиради.

Ва албатта, тезкор қувват олиш тизими фойдаланувчининг жонига ора киради. 105 дақиқа ичида аккумуляторнинг ўз қуватини тўлдириб олиши, 30 дақиқа орасида қувватни яримдан ошириши барчани мамнун қилади.

Шу билан бирга, Galaxy A5 (2016)’да қувватни тежаш функциясининг борлиги қувонарли ҳол. Экран ости ёруғлигини камайтириш, процессор частотасини камайтириш аккумулятор ҳаётини 20 фоизга оширади.

Қувват манбаи жиҳатдан Galaxy A5 (2016) флагманларга хос илғор устунликка эга.

Samsung Galaxy A5: Камера имкониятлари

Олд камера 5 мегапикселли, ёруғлик сезувчанлиги f/1.9 бўлган диафрагмага эга. Унда олинган селфи суратлар ёмон эмас, ўртача.

Бош камера сиғими 13 мегапиксель бўлиб, 2015 йилнинг флагманларига хос сифатга ва жиҳатларга эга. Унда яхши ва сифатли суратлар олиш мумкин. Муҳим жиҳати шундаки, такомиллашган фото-тизимда тунда олинган суратлар ҳам кўнгилдагидек чиқади. Аммо, унда флагманларга хос режим ва тўлиқ  HDR режими йўқ.

Тўғри, сифатли флагман расмларига ўрганган кўзлар учун суратларда бир оз хиралик ёки соялар сезилиши мумкин, аммо Samsung’нинг ўрта даражали смарфтонлари учун бу камера яхши натижа қайд этади. Унда ҳужжатли ёки бадиий суратлар ҳам олиш мумкин.

Қуйида Galaxy A5 (2016) мобиль алоқа воситаси камерасида олинган суратларга баҳо беринг.

Samsung Galaxy A5: Операцион тизим ва дастурий таъминот

Гарчи, Galaxy A5 (2016) Android 5.1.1 операцион тизимида сотувга чиққан бўлса ҳам, май ойидан бошлаб бу тизимни Android 6 операцион тизимига янгилаб олиш имкони яратилди. Унда тизимнинг TouchWiz мослаштирилган талқини мавжуд. Худди шу операцион тизими Samsung S6 флагманида татбиқ этилган.

Етакчи операцион тизимлардан фарқли равишда, Galaxy A5 (2016) тизимида  FM-радио жорий қилинган.

Смартфонга ишлаб чиқарувчининг Samsung App Store онлайн дўконидан S Health каби фойдали саломатлик иловасини, болалар режими ва бошқа вақтни унумли ўтказиш мумкин бўлган иловаларни юклаб олса бўлади.

KNOX тизими орқали ҳар қандай дастурни 2 нусхада ўрнатиш мумкин. Мисол учун, биргина смартфонда WhatsApp’ни 2 нусхада, ҳар бир сим-карта учун алоҳида ўрнатиш мумкин.  Ҳали бирор смартфон бир вақтнинг ўзида 2 та мессенжердан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имкониятини бермаган. Бу Samsung’га хос илғорлик.

Samsung Galaxy A5: Таассурот ва хулоса

Алоқа сифати юқори, қўнғироқ товуши ва овоз узатиш яхши: уни сумка ёки кийим ичидан ҳам бемалол эшитиш мумкин. Шовқинни камайтириш тизими аъло даражада ишлайди.

Корпус материали, шиша ва металл уйғунлиги, кафтда қулай туриши, корпуснинг турли рангда экани фойдаланувчини ўзига жалб қилади.

Қувватнинг узоқ вақтга етиши ва 14 соатлик видеони узлуксиз ўқий олиши, тезкор қувват олиш тизимига эгалиги билан Samsung жуда “қувватдор” смартфон яратишга муваффақ бўлган.

Қолаверса, унинг нарх-навоси ҳам у қадар юқори эмас. Смартфон халқаро бозорда $200 доллардан сотилмоқда. Яъни, Galaxy A5 (2016) имкониятлари даражасидан пастроқ нархланган. Уч йил аввал ишлаб чиқарила бошланган iPhone 5s’дан анча арзон.

Samsung Galaxy A5 2016 камчиликлари қаторига аппарат платформасининг бир оз кучсизлигини киритиш мумкин. Унда графикага жуда бой замонавий ўйинларни узилишилар билан ўйнаш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, Galaxy A Самсунг брендини яхши кўрадиган, унга ишонадиган ва маблағини кўркам ҳамда фойдаланса бўладиган одамлар қатлами учун ишлаб чиқарилган.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

http://asaxiy.uz/ 2, 112, 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги