Galaxy A50 ўрта нархли бўлса-да, 5G тармоғида ишлай олади!

  •   DiMaX
  •  2450
  •  20.02.2019 11:43

Galaxy A50 ўрта нархли бўлса-да, 5G тармоғида ишлай олади!

Samsung компанияси ўрта нархли Galaxy A туркумидаги навбатдаги смартфонларини имкон қадар арзон чиқаришга ҳаракат қилаётир. Улардан айримларининг хусусиятлари ҳақида маълумотлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A20 смартфонлари илк «жонли» суратларда!

Slashleaks ресурси эълон қилган ҳужжатга кўра, Galaxy A50 моделини Samsung турли версияларда ишлаб чиқаради ва улардан бири бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, SM-A505GN/DS модел рақамли қурилма иккита SIM-карта уячасига эга. Exynos 9610 чипли Galaxy A50 бармоқ изи сканери экранига жойланади. Унинг асосий камераси 25, 8 ва 5 мегапикселлик учта, олд камераси эса 25 мегапикселлик якка модулдан иборат.

Galaxy A50 моделини Samsung келаси ҳафтадаги Mobile World Congress 2019 кўргазмасида намойиш қилади.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли Galaxy A50: «жонли» суратлар, Geekbench натижаси ва хусусиятлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!