Galaxy A51, A71, A81 ва A91 смартфонларининг нархлари маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  36844
  •  09.12.2019 17:12

Galaxy A51, A71, A81 ва A91 смартфонларининг нархлари маълум бўлди!

Samsung компанияси 12 декабрь куни Galaxy A туркумидаги янги смартфонларини намойиш этади. Шу пайтгача тарқалган хабарларга кўра, унда камида Galaxy A51 ҳамда Galaxy A71 моделларини кўрамиз.

ЎҚИНГ: Илк «жонли» расмлар Galaxy S11, S11e ва Galaxy S11+ қиёфаларини фош этди!

Шунингдек, мазкур маросимда яна Galaxy A81 ва Galaxy A91 моделлари ҳам тақдим қилиниши кутилмоқда. Бу икки қурилма айрим мамлакатлар бозорларига тегишлича Galaxy Note 10 Lite ҳамда Galaxy S10 Lite номлари остида чиқарилишини айтишмоқда.

Европадаги айрим онлайн дўконлар аллақачон ушбу смартфонларни ўз товарлари ассортиментига қўшиб қўйишди. Шунинг эвазига биз уларнинг тахминий нархларини билиб олишга муваффақ бўлдик.

Шундай қилиб, Galaxy A51 учун 375 евро, Galaxy A71 учун эса 470 евро сўрашяпти. Galaxy Note 10 Lite ҳамда S10 Lite моделлари эса тегишлича 610 ва 670 еврога баҳоланган. Тўртала смартфоннинг ҳам савдоси 27 декабрдан бошланиши айтилган, лекин шу пайтгача тарқалган миш-мишларда булардан иккитаси кейинги йилдагина бозорга чиқиши айтилаётган эди.

Аллақачон сотувга чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!