Galaxy A52 4G ҳамда A52 5G: нархлари, фарқлари ва умумий жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  2014
  •  03.03.2021 09:54

Galaxy A52 4G ҳамда A52 5G: нархлари, фарқлари ва умумий жиҳатлари

Samsung ўтган йили энг кўп сотилган Galaxy A51 смартфонининг давомчиси бўлган Galaxy A52 (ёки Galaxy A52 5G) моделини тайёрламоқда. Унинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган версияси – Galaxy A52 4G ҳам чиқиши аниқ бўлган.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Немис инсайдери Роланд Квандт (Roland Quandt) смартфоннинг ушбу икки версияси ҳақида тафсилотларни ошкор қилишда давом этмоқда. Куни кеча у Twitter орқали маълум қилишича, уларнинг ўзаро фарқи фақатгина процессорларида эмас экан.

Янги маълумотга кўра, Galaxy A52 4G моделида қўлланаётган OLED-экранда кадр янгиланиш частотаси 90 герцга тенг бўлади. Смартфоннинг 5G-версияси эса 120 герцлик дисплейи билан мақтана олади. Ҳар иккала моделда ҳам экраннинг бир хил ўлчамга (6.52 дюймлик) ҳамда максимал ёрқинликка (800 кд/м2) эга.

ЎҚИНГ: Яна бир «автономлик монстри» – Galaxy M62 тақдим этилди!

Galaxy A52 смартфонининг ҳар иккала талқини тўрт модулли бош камера билан жиҳозланмоқда. Уларда асосий сенсор 64 мегапикселлик аниқликка, 81 даражали кўриш бурчагига, 0.8 мкм пиксел ўлчамига ва оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Иккинчи датчик 12 мегапикселлик бўлиб, 123 даражадаги кенг бурчакли объектив билан бирлашган. Бош камера жамланмасига яна ҳар бири 5 мегапикселлик макрокамера ҳамда саҳна чуқурлиги сенсори киради.

Samsung ушбу телефонларини экраности дактилоскоп, 25 ваттлик усулда тезкор қувват олувчи 4500 мА/соатлик аккумулятор ҳамда NFC чипи билан таъминламоқда. Ҳар иккаласининг корпуси IP67 стандартида сув сачрашидан ҳимояланган. Улар қадоқданоқ Android 11 операцион тизим устига қурилган One UI 3 график қобиғи билан тақдим этилади.

Сизиб чиққан маълумотларга кўра, мазкур жуфтликнинг премьераси 26 мартга режалаштирилган. Инсайдерлар уларнинг Европадаги нархларини ҳам аниқлашган: Galaxy A52 4G учун 349 евро, Galaxy A52 5G версияси учун эса 429 евро сўрашади.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон