Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Борган сари Galaxy A серия смартфонларини бир сўз билан таърифлаш қийин бўлиб бормоқда. Galaxy A оиласида бюджетдан тортиб флагман даражадаги смартфонларни учратиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Кореялик техногигант Galaxy A сериясига катта аҳамият қаратмоқда. Ушбу серия компания сотувининг катта қисмини ташкил қилади. Бу муваффақиятли натижани давом этишнинг бир йўли бор: рақобатдош нархда юқори даражадаги техник жиҳатларни таклиф этиш.

Бу йилги Galaxy A32 ҳамда яқинда тақдим этилган Galaxy A52 ва A72 смартфонлари ўз нархига арзийди. Айниқса, бу борада Galaxy A52'ни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Ушбу девайснинг 4G 4/128ГБ версияси 412 доллар бўлса, 6/128ГБ хотира туридаги 5G версияси 507 долларни ташкил қилади. Galaxy A52 5G Snapdragon 750G чипи ва 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплейга эга. Энг кичик тезкор хотира тури 6ГБни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A02s/M02s'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.9х75.1х8.4 мм, 189 г, ром ва орқа панель пластикдан ишланган, олд томон Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган, IP68 чанг ва сувдан ҳимоя (1 метргача 30 дақиқа)

> Дисплей: 6.50 дюйм SuperAMOLED, 90Hz янгиланиш частотаси, 800 нит ёрқинлик, 1080х2400 резолюция, 20:9 форма фактори, 405ppi пиксел зичлиги

> Чипсет: Qualcomm SM7125 Snapdragon 720G (8нм): саккиз ядроли (2x2.3 GHz Kryo 465 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 465 Silver); Adreno 618

> Хотира: 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; microSDXC (иккита SIM-карта ёки битта SIM-карта ва microSD)

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, OneUI 3.1

> Орқа камера: •Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, 1/1.7X", 0.8µm, PDAF, OIS; •Ультракенг: 12МП, f/2.2, 123 кўриш майдони, 1.12µm; •Макро: 5МП f/2.4; •Сатҳ камера: 5 МП, f/2.4

> Олд камера: 32МП, f/2.2, 26 мм (кенг), 0.8µm

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected]/120 кадр/сек.; гиро-EIS; •Олд камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 25 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 50% 30 дақ. (рекламага кўра)

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида); 3.5 мм аудио жек; ANT+.

Ўтган йилдаги Galaxy A51 смартфонига қараганда, бу йилги A52 анчагина такомиллашган. Буни 90Hz экран янгиланиш частотаси, IP67 стандарти, стерео карнай ва 4,500 мАс аккумулятор ва 25 ваттда зарядлаш имконияти, 64МП асосий камерадан билиш мумкин. Бу техник жиҳатлар Galaxy А52'ни флагманлар қаторига яқинлаштирган.

Қадоқ таркиби

Қурилма икки бўлмадан иборат қадоқда сотилади. Қутидан бир неча қўлланмалар, қувватлаш адаптери, USB-A-to-USB-C кабели.

Смартфон 25 ваттда зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Лекин қутидаги қувватлагич 15 ваттда заряд беради.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз