Galaxy A53 5G'нинг рендерлари эълон қилинди

Galaxy A53 5G'нинг рендерлари эълон қилинди

Samsung компанияси келаси йилнинг бошида янги Galaxy A53 смартфонини тақдим этади. OnLeaks эса мухлисларни кўп куттирмай смартфоннинг рендерларини тақдим этди. 

Расмдан кўриниб турибдики, A52 5G билан таққослаганда янги смартфоннинг ташқи кўриниши унчалик ўзгармаган. Мисол учун, смартфон орқа панелидаги камера модули худди Galaxy А52'да бўлганидек жойлашган. 

Смартфоннинг қалинлиги 8.14 мм, агар бўртиб чиққан камера модулини ҳисобга олсак, қалинлик 9.7 миллиметергача ошади. 

Шунингдек, расмдан Galaxy А53'да ҳеч қандай аудио жек йўқлигини кўриш мумкин. Ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, янги смартфон 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. 

Аввалроқ Galaxy А53 5G оқ, қора, ҳаворанг ҳамда тўқ сариқ рангларда сотувга чиқиши маълум бўлган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy A53 ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!