Galaxy A53 ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди

Galaxy A53 ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди

Samsung компанияси Galaxy A52 ҳамда A52 5G смартфонларини шу йилнинг март ойида тақдим этган эди. Август ойида эса ушбу смартфонларнинг янгиланган версияси - Galaxy A52s 5G смартфони сотувга чиқди. 

Компаниянинг навбатдаги Galaxy A53 смартфонини тақдим этишига ҳали вақт бор. Аммо ушбу смартфон тўғрисидаги маълумотлар ҳозирданоқ интернет саҳифаларида пайдо бўлмоқда. 

GalaxyClub берган маълумотларига кўра, Galaxy А53 тўрт хил рангда тақдим этилади. Булар - қора, оқ, кўк ва қизғиш ранглардир. Бироқ ранглар тури бундан ҳам кўп бўлиши ҳам мумкин. 

GalaxyClub аввалроқ смартфон худди A52s каби 64МП асосий камера, 12МП ультракенг камера, 5МП макро камера ҳамда 5МП сатҳ камера билан жиҳозланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. 

Смартфоннинг ўлчамлари ҳамда техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас. 

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE'нинг тақдим этилиш санаси аниқ бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!