Galaxy А54 кутилганидан анча эртароқ чиқарилиши мумкин
Samsung ўзининг Galaxy А сериясидаги ўрта флагман смартфонларини баҳор фасли бошида тақдим қилишга одатланган. Таъкидлаш жоизки, смартфонларга тақдимотларидан 2 ой аввал керакли сертификатлар берилади: Galaxy А52 смартфони 2021 йилнинг январ ойида 3C сертификатини олган ва март ойида чиқарилган; бу йилги Galaxy А53 ҳам январ ойида сертификатланди ва март ойида чиқарилди. Бироқ, навбатдаги Galaxy А54 смартфони ушбу анъанани бузиши мумкин.
SamMobile нашрининг хабар беришича, Galaxy А54 смартфони Хитойда аллақачон ўзининг 3C сертификатини қабул қилиб улгурди. Бу эса Samsung'нинг бўлажак ўрта синф смартфони аввалгилароқ анча эрта, катта эҳтимол билан ё 2023 йил январида ё унга қадар тақдим қилиниши мумкинлигини англатади.
Қурилма Хитойда SM-А5460 модел рақамига эга. Маълум бўлишича, у 25 Вт тезликда қувватланади ва қутидан Android 13 билан чиқиши мумкин. Аввалроқ, Galaxy А54 ўзининг аввалгисидан 100 мА/с кўпроқ, 5,100 мА/с батарея сиғимига эга бўлиши, бироқ камера борасида паст мегапикселли камера билан жиҳозланиши ва ундан битта камера олиб ташланиши миш-миш қилинган эди.
ЎҚИНГ: Galaxy А14 қутидан Android 13 билан чиқадиган илк Samsung смартфони бўлиши мумкин