Galaxy А54 учлик камера билан сифатли рендерларда кўрсатилди

Galaxy А54 учлик камера билан сифатли рендерларда кўрсатилди

Galaxy А сериясидаги Samsung смартфонлари флагманлардан ҳам кўра кўпроқ сотилса сотиладики, лекин кам эмас. Шундай экан, Жанубий Корея компанияси ушбу қаторда янги моделлар чиқаришни ҳали бери тўхтатмайди ва биз кейинги йилда катта эҳтимол билан Galaxy А34, А54 ва А74 деб номланадиган смартфонлар билан танишамиз.

91Mobiles бўлажак Galaxy А сериясидаги Galaxy А54 моделининг янги сифатли рендерларини эълон қилди. Бир қарашда ушбу модел яқинда интернетда рендерлари тарқатилган Galaxy S23'ни эслатиб юборади, чунки у ҳам камера оролисиз учлик камера дизайнига эга.

Samsung одатда ўзининг Galaxy А сериясидаги смартфонларини орқа камераларни ўраб турадиган камера ороли билан чиқарар эди. Бироқ, бу анъана янги авлод моделлари билан бузиладиган кўринади. Қолаверса, бу ерда битта камера етишмаяпти. Таъкидлаш жоизки, Galaxy А54 смартфонидан битта орқа камера олиб ташланиши, яъни у учлик камерага эга бўлиши аввал миш-миш қилинган эди. Рендерлар эса узунқулоқ хабарларни тасдиқлади.

Олд томонда ҳар доимгидек бир хил дизайн: Infinity-О стилидаги юқорига марказлаштирилган селфи камера ва бошқа томон рамкаларидан бироз қалинроқ бўлган пастки жағ. Ҳозирча техник хусусиятлар борасида бир нима дейиш қийин, лекин смартфон каттароқ батареяга эга бўлиши таҳмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: One UI 5 янгиланишини қабул қилган Galaxy'лар рўйхати

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!