Galaxy A6 ва Galaxy A6+: нархи ва техник жиҳатлари

Galaxy A6 ва Galaxy A6+: нархи ва техник жиҳатлари

Тез орада смартфон дўконларининг расталарида икки янги смартфон пайдо бўлади – Samsung Galaxy A6 ҳамда Galaxy A6+. Улар турли ўзига хос жиҳатлари билан диққатга сазовор бўладилар.

Бугун, яъни 6 апрель куни хитойлик таниқли инсайдерлар смартфонларнинг техник жиҳатларини жамоатчиликка маълум қилдилар. Хусусан, кутилганидек мобил қурилмалар ромдан холи ҳамда флагманлар каби Infinity Display дизайни асосида тайёрланган экран билан таъминланади. Экраннинг томонлар нисбати ҳозирги замон учун ностандарт, яъни 18,5:9 ўлчамли бўлади.

Манбага кўра, Samsung Galaxy A6 смартфонида 5,6 дюймли Super AMOLED матрицали экран бўлади. Унинг пиксел сиғими юқори -- 2220 га 1080 та белгига тенг (FHD+). 8 ядроли Exynos 7870 Octa процессори ҳамда 3 гигабайтли тезкор ва 32 гигабайтли доимий хотира девайснинг самарали платформасининг асоси. Гаджетни USB Type-C порти орқали қувватлаш ёки бошқа қурилмаларга улаш мумкин.

Galaxy A6+ модели эса 6 дюймли, Super AMOLED матрицали юқори сифатли дисплей, 4 гигабайтли тезкор ҳамда 32 гигабайтли доимий хотирага, 8 ядроли Snapdragon 625 процессорга эга бўлади.

Янги девайслар "Galaxy A" туркумининг моделлари бўлгани боис, улар USB Type-C порти, IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимоя қилинган металл корпуси билан мақтана олишади.

Шу билан бирга, Bluetooth 5.0 LE, Wi-Fi 802.11ac (2,4 ГГц + 5 ГГц) ва NFC модуллари смартфон имкониятини янада оширади.

Samsung Galaxy A6 ва Galaxy A6+ смартфонлари Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди ҳамда Project Treble лойиҳаси доирасида фойдаланувчида янгиланишларни Google'дан тезкор олиб туриш имкони бўлади.

Samsung Galaxy A6 ҳамда Galaxy A6+ расман саноқли ҳафталардан сўнг тақдим қилинади. Жанубий кореялик корпорация мазкур смартфонларини бозорга хитойлик Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus мобил алоқа қурилмаларига қарши туширмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бу девайслар самарадорликда рақиблари билан бир хил натижа кўрсатсалар ҳам, нарх борасида улардан икки баробар қиммат бўлишади. Айтиш жоизки, Redmi 5 (3/32 Гб) пойтахтимизда 1 279 000 сўмдан, Redmi 5+ (3/32 Гб) 1 386 000 сўмдан, Redmi 5+ (4/64 Гб) 1 576 000 сўмдан сотилмоқда.

Яъни, гаджетлар камига 350 АҚШ долларига баҳоланади. Шундай бўлса ҳам, бу компания мухлислари учун чидаса бўладиган нарх. Боиси Samsung бренди қозонган ишонч ва сифат кафолати учун харидор қўшимча пул тўлаши зарурлиги -- маркетинг талабидир.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!