Galaxy A60 намойиш қилинди: NFC, «гапирувчи» ва «тешик» экран, 32 МПлик иккита камера ва ўртача нарх!

  •   DiMaX
  •  5131
  •  18.04.2019 16:30

Galaxy A60 намойиш қилинди: NFC, «гапирувчи» ва «тешик» экран, 32 МПлик иккита камера ва ўртача нарх!

Samsung компанияси Galaxy A туркумидаги смартфонларини кетма-кет тақдим этаётир. Куни кеча – 17 апрель куни Ҳиндистонда бўлиб ўтган тадбирида Galaxy A60 смартфони ҳам расман кўрсатилди.

ЎҚИНГ: Galaxy A20e – ҳамёнбоп туркумнинг энг ихчам, лекин «бели бақувват» вакили!

Samsung Galaxy A60 техник хусусиятлари аввалги хабарларда айтилганидан сал фарқлироқ, аммо қувонтирадиган бўлиб чиқди. Масалан, TENAA маълумотлар базасида унинг учталик бош камераси 16, 8 ва 5 мегапикселлик модуллардан иборат эканлиги айтилганди. Амалда эса унинг асосий датчиги 16 эмас, балки 32 мегапикселлик экан!

Қурилманинг олд камераси ҳам худди шундай модулдан иборат бўлиб, экраннинг юқори чап бурчагидаги «тирқиш»га жойланган. Олд панелнинг 91,8 фоизини қоплаган дисплейнинг ўзи диагоналига 6,3 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 2340х1080 пикселлик.

Galaxy A60 моделининг техник таъминоти асосини саккиз ядроли Snapdragon 675 процессори ва 6 гигабайтлик тезкор хотира ташкил этади. Доимий хотира ҳажми ҳам чаккимас – 128 ГБ, тағин унга 512 ГБгача ҳажмли microSD-карта жойласа бўлади.

ЎҚИНГ: Навбатдаги ҳамёнбоп – Galaxy A35 (ёки Galaxy A30e) смартфони рекорд даражали аккумуляторга эга!

Аккумуляторининг ток сиғими 3500 мА/соатлик бўлиб, 15 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Galaxy A60 орқа панелида бармоқ изи сканери жойлашган, смартфон контактсиз тўловлар учун NFC модули билан ҳам таъминланган.

Galaxy A60 тақдимотида алоҳида таъкидланган яна бир технология – Screen Sound бўлиб, у мулоқотда суҳбатдошнинг овозини динамик эмас, балки экраннинг ўзи таратишини англатади.

Samsung Galaxy A60 нархи 298 доллар эканлиги айтилган, аммо ҳозирча унинг қайси бозорларга расман чиқарилиши аниқ эмас. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса айрим русумлардаги Samsung телефонларини 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: AnTuTu нархига муносиб смартфонлар рейтингини эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.