Galaxy A60 – «тешик» дисплейли нисбатан арзон смартфонни апрелда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2222
  •  18.01.2019 10:16

Galaxy A60 – «тешик» дисплейли нисбатан арзон смартфонни апрелда кўрамиз!

Samsung компаниясининг ўрта тоифали смартфонлар туркумида Galaxy A10, A30, A50, A70 ҳамда A90 моделларини тайёрлаётгани маълум эди. Энди бу сафга яна битта – Galaxy A60 русумли смартфон ҳам қўшилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A туркумида янги – A10, A30, A50, A70 ва A90 смартфонлари чиқади!

PhoneArena ресурсининг «ишончли манба»га таяниб хабар беришича, Galaxy A60 смартфони хусусиятлари ва нархига кўра Galaxy A50 ва A70 моделларининг ўртасидаги гаджет бўлади.

Жанубий кореяликлар Galaxy A8s моделида янги технология – Infinity-O дисплейини илк бор қўллаганидан хабарингиз бор. Galaxy A60 худди шу смартфоннинг «енгилроқ» версияси бўлади, дейишмоқда. Яъни, Samsung энди нисбатан арзонроқ телефонларида ҳам олд камерани экрандаги «тирқиш»га жойлай бошлайди.

Galaxy A60 якка кристалли Exynos 9610 процессори базасида ишлайди. Унинг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча бошқа маълумот йўқ, фақат шу йилнинг апрелида тақдим этилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy S10 Plus’ни ишлаётган ҳолида «жонли» томоша қиламиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.