Galaxy A72 илк суратларда: у кутилганидек эмас экан!

  •   DiMaX
  •  4067
  •  15.12.2020 15:15

Galaxy A72 илк суратларда: у кутилганидек эмас экан!

Samsung компанияси ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A72 смартфонини тайёрлаётган ҳақидаги хабарлар сентябрь ойида чиққан эди. Ўшанда унинг бош камераси бешта модулдан иборат бўлишини айтишган.

ЎҚИНГ: Яна бир Samsung смартфони Geekbench'да синовдан ўтди

Ҳиндистонлик инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) ушбу қурилманинг рендер суратларини эълон қилди. Унга кўра, Samsung Galaxy A72 модели ҳам дизайнига кўра жанубий кореяликнинг ҳамёнбоп смартфонлари туркумининг бошқа вакилларидан фарқ қилмайди. Фақат камера юзасидаги ҳимоя шишаларининг каттайтирилганлиги туфайли у флагман моделларга кўпроқ ўхшаган, холос.

Тармоқ информаторининг ёзишича, суратларни у Samsung смартфонлари учун ғилофлар тайёрлаб берувчи компаниядан олган. Одатда бундай маълумотлар охир-оқибатда тўғри бўлиб чиқади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Расмларда ҳафсалани пир қиладиган жиҳат – Galaxy A72 модели пентакамерали илк Samsung смартфони бўлиши кутилаётган эди, аммо бу ерда кўряпмизки, унинг бош камерасида тўртта модул ўрнатилган экан.

Лекин энг асосийси – компания Galaxy A72 смартфонини бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи процессор базасида тайёрламоқда. Шунга яраша, унинг нархи ҳам бирмунча юқори бўлиши табиий.

Рендер суратларга кўра, смартфон корпусида қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик стандарт аудиотирқиш мавжуд. Шунингдек, моддий бармоқ изи сканери кўринмаётганига қараганда, Samsung уни экранга жойлаган.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!