Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

  •   DiMaX
  •  4592
  •  25.09.2020 15:36

Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

Samsung компанияси янги инновацион ишланмаларини фойдаланувчиларга қулай нархларда тақдим этиш учун Galaxy A смартфонлар туркумига асос солган эди. Икки йил аввалги Samsung Galaxy A9 модели эса дунёдаги биринчи квадрокамерали телефон сифатида тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Samsung биринчи арзон камерофонининг тақдимот кунини айтди!

Энди эса бу компания ўзининг пентакамерали илк смартфони – Galaxy A72 моделини тайёрламоқда. Айтиш керакки, Xiaomi, Huawei ва Nokia кабиларнинг бош камераси беш модулли смартфонлари бозорда аллақачон чиққан.

Инсайдерларга кўра, Galaxy A72 гаджети Samsung’нинг биринчи пентакамерали смартфони бўлса-да, компания унинг ортидан шундай яна бир нечта қурилма чиқаради.

Хабарга кўра, Samsung Galaxy A72 бош камерасида асосий датчик 64 мегапикселлик аниқликда бўлади. Иккинчи – 12 МПлик сенсорга эса кенг бурчакли объектив бириктирилади. Навбатдаги – 8 мегепикселлик модул уч карралик оптик зум билан тақдим этилади. Макросъёмка ва саҳна чуқурлигини аниқлаш эса ҳар бири 5 мегапикселлик алоҳида-алоҳида датчиклар қўлланади.

Galaxy A72 селфи ишқибозларига ҳам маъқул келади – унинг олд камераси 32 мегапикселлик бўлишини айтишмоқда. Samsung бу моделини 2021 йилнинг биринчи ярмида тақдим этади.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42’нинг сўнгги сири очилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!