Galaxy А73'нинг "укаси" тақдим қилинди

Galaxy А73'нинг

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўтган ойда ўзининг Galaxy А сериясидаги ўрта даражадаги смартфонларини тақдим қилган эди ва шундан деярли бир ой ўтиб компания яна бир бюджет смартфони, Galaxy М53 моделини ортиқча дабдаларсиз чиқарди. Ўз номидан М53 модели Galaxy А53 моделининг арзонроқ версияси бўлиши керак эди, лекин унинг хусусиятли деярли Galaxy А73 билан бир хил.

Samsung Galaxy М53 смартфони шу сериядаги илк 108MP камера сенсорили модел бўлиб, у Infinity-О дизайнидаги, 6.7 дюймли, 120Hz янгиланиш тезлигига эга Super AMOLED Plus дисплей билан келади. Қўшимча орқа камералари 8MP ва иккита 2MP сенсор бўлиб, олд камераси 32MP камера сенсори билан таъминланган. Ушбу модел MediaTek Dimensity 900 чипсети билан бирга келади ва бу унинг Galaxy А73 дан ажаратиб турадиган ягона муҳим хусусиятларидан биридир. Смартфон 6GB оператив, 128GB доимий хотирага эга ва уни 1TB гача қўшимча microSD хотира билан кенгайтириш мумкин.

Galaxy М53 Ўзидан икки авлод аввалги М51 смартфонидан сезиларли даража кам батарея сиғими, яъни 5000mAh ҳажмдаги қувват манбаига эга ушбу модел 25W тезликда USB-C порти орқали зарядланади. Смартфон 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди ва унга иккита SIM карта солиш мумкин. Унинг бармоқ аниқлаш сенсорлари ён томонида жойлашган ва ушбу моделда ҳам симли наушник учун уя мавжуд эмас. Ушбу модел 77.0 х 164.7 х 7.4 мм ўлчамда бўлиб, оғирлиги 176 граммни ташкил қилади ва у жигарранг, яшил, кўк рангларда, Android 12 билан келади.

Афсуски, ҳозирча Galaxy М53 қайси мамлакатлар учун, қанча нархда расмий бозорга чиқарилиши номаълум.

ЎҚИНГ: Galaxy смартфонлари учун Android 13

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!