Galaxy A8 ва A8+ (2018): "Малика"да хуш кўрдик!

Galaxy A8 ва A8+ (2018):

2014 йилдан бошлаб Samsung ўрта нархли пластик смартфонлардан воз кечиб, Galaxy Alpha моделини ишлаб чиқара бошлади. Бу — флагман бўлмаган, бироқ металл корпусли анча арзон модел бўлди. Илк тажриба муваффақиятли ўтгач, 2015 йилда ва ундан кейин ҳам бу анъана давом эттирилди ҳамда "Galaxy A" туркуми доирасида 2017 йилда — Galaxy A3, A5 ва A7 номи билан таассуротли дизайн, сифатли материалдан тайёрланган ва кўринишидан флагманларни эслатиб юборадиган телефон аппаратлари чиқара бошланди.

2017 йилнинг 19 декабрида тақдим қилинган Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) смартфон моделлари эса 2018 йилнинг илк кунларида, аниқроғи 2 январь куни Жанубий Кореяда сотувга чиқарилди. Ва, февралда Ўзбекистон смартфон бозорига ҳам етиб келди.

Samsung бу ихчам смартфонни юқори сифатли экран, қўш селфи-камера ва ўрта даражали самарадорликка эга процессор билан таъминлаган. Яна бир аҳамиятли жиҳати компаниянинг ўрта нархли бу смартфонлари 2017 йилнинг баҳорида ақдим қилинган Galaxy S8 моделининг дизайнига ва сифатли материалларга эга бўлган.

Samsung қисқа фурсатда катта қизиқиш уйғотган Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) смартфонларини бугун тақдим қилди. Йилнинг ўрта нархли смартфонлари ниҳоятда кўркам ва серҳашам! Айниқса, четидан-чеккасигача Infinity Display ҳамда 2 сенсорли олд камера тизими янги моделларнинг ўзига хос жиҳатлари бўлди.

Samsung Galaxy A8 ҳам A8+ ўзининг "аждодлари" каби, нархи билан у қадар ҳам мақтана олмайди, яъни бирмунча қиммат.  Қуйида A8 (2018)  смартфонининг ўзига хослиги билан яқиндан танишамиз.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy A8 ҳам A8+ бир-бирларидан фақатгина корпус ўлчамлари билан фарқ қиладилар. Galaxy A8 (2018) смартфони 5,6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицали экранга эга бўлган. Galaxy A8+ (2018) модели эса 6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицаси билан таъминланган. Уларнинг техник жиҳатлари бир хил.

 

Samsung Galaxy A8 (2018): техник жиҳатлар

  • Модел: SM-A530F
  • Операцион тизим: Android 7.1.1
  • Процессор: Exynos 7885 (2 та Cortex-A53 ядронинг частотаси 2,2 ГГц + 6 та Cortex-A53 ядросининг частотаси 1,6 ГГц), видео карта Mali-G71, 14 нанометрли техник жараён;
  • Хотира: 4/32 ГБ, microSD 256 гигабайтгача;
  • Дисплей: 5,6 дюймли FHD+ SuperAMOLED, 1080x2220, 441 ppi ҳар дюймда, нисбати – 5:9, AlwaysOn Display – мунтазам фаол экран;
  • Камера: 16 МП бош (апертура - f/1.7; оптик барқарорлаштириш – йўқ), олд камера қўш: 16 МП ва 8 МП (f/1.9 диафрагма, портрет режим – бор ва “Live Focus” ва бошқа функцияларга эга;
  • Алоқа тармоғи: LTE cat. 11 (600 мБит/с), 2 та nano-SIM;
  • Симсиз интерфейслар: GPS/ГЛОНАСС/Beidou, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2.4/5ГГц), Bluetooth 5.0, NFC, Samsung Pay (NFC+MST);
  • FM-радио: бор, симли гарнитура билан ишлайди;
  • Сув ва чангдан ҳимоя: бор, IP68;
  • Батарея: 3000 мА*соат, тезкор қувват олиш функцияси;
  • Датчиклар: акселерометр, барометр, бармоқ изи сканери (орқа панелда), гироскоп, Ҳолл датчиги, оралиқ-масофа датчиги, RGB-сенсор;
  • Gear VR технологияси: қўллаб-қувватлайди;
  • Корпус ранглари: қора, кулранг, тилла ранг ва кўк ранг;
  • Ўлчамлари: 149,2 x 70,6 x 8,4 мм, вазин – 172 грамм.

 

Samsung Galaxy A8: дизайн, шаклдорлик

Смартфон бир қарашда Galaxy S8 билан бир хил, айниқса қора корпусдагиси: металл рамка, ҳар икки томони шиша қобиққа эга панеллар, рақамли соатга хос шрифт, AlwaysOn Display функцияси, 18.5:9 ўлчамли узунчоқ дисплей.

Бироқ Galaxy A8 моделини қўлга олар экансиз, унинг флагманча салобати бир оз ғойиб бўлади ва сиз бир оз қалин ва узун корпусли, нақ 17 граммга оғир смартфонга дуч келасиз. Шунингдек, металл ром ҳам жилодор эмас, жилосиз кўринишда.

Galaxy A8 3,5 мм ўлчамидаги анъанавий аудио портга эга бўлган. nano-SIM-карталар учун бўлмачаларнинг бирига microSD картасини қўйиш мумкин.

Бармоқ изи орқа панелга ва қувонарли жиҳати Galaxy S8 каби, бош камеранинг ёнига эмас, қуйисига жойлаштирилган. Яъни, кўрсаткич бармоқ учун жуда қулай.

Ўчириб/ёқиш ва блокировка тугмаси анъанавий жойида, яъни қулай жойлашган ва Samsung флагманларида бўлгани каби, уни 2 марта тезкор босию, камерани бир зумда ишга тушириш мумкин. Унинг устида ягона "мусиқий" динамик бор. Бу динамик жойлашуви ҳам ҳар жиҳатдан қулай.

Samsung Galaxy A8: экран

Ёрқин ва юқори контрастли Super AMOLED экран билан Galaxy A8 бемалол флагманларга қарши жанг қила олади. Ундаги ёруғлик заҳираси етарли ва рангдор.

Galaxy A8 (2018) смартфони 5,6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицали экранга эга бўлган. Galaxy A8+ (2018) модели эса 6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицаси билан таъминланган.

Infinity Display технологияси ҳар иккала смартфон, гарчи экран катталашган бўлса ҳам, фойдаланишга қулай деган.

Сурат экран марказида ҳам, дисплей ёнларида ҳам бирдек жилодор ва табиий. Экранни таъбга кўра қайта созлаш мумкин.

Samsung Galaxy A8 дисплейининг томонлар нисбати 18.5:9 стандартли ва биз билган аввалги моделлар 16:9 стандартли.

Galaxy A8 ва A8+ ўз оиласи вакиллари орасида биринчи бўлиб VR-гарнитурасини қўллаб-қувватлайди.

Samsung Galaxy A8: процессор, самарадорлик, қувватдорлик

A8 ҳамда A8+ яп-янги Exynos 7885 процессорига эга бўлишган. 8 ядроли тошлардан 2 таси юқори самарадорликка, 6 таси ўртача самарадорликка масъул. Юқори самарадорлик учун жавобгар ядролар смартфонларнинг бир текис ва узилишларсиз, "аждодлари"дан тезкор ишлашларига жавобгар бўлишади. Аввалги Exynos чипларида асосий эътибор тезкорликка эмас, энерго-тежамкорликка қаратилган бўлар эди.

A8 4 ГБ тезкор, 32 ёки 64 ГБ доимий хотира, A8+ 6 ГБ тезкор, 32 ёки 64 ГБ доимий хотирага эга бўлган. Улардаги microSD бўлмачаси сиғими 256 гигабайтгача бўлган қўшимча хотира флешкасини қўллаб-қувватлайди.

Бенчмарклардаги натижалардан аён бўладики, Samsung Galaxy A8 ҳамда A8+ моделларидан рекорд даражали самарадорлик кутиш -- хато! Бироқ, улар 2016 йилда илғор бўлган Snapdragon 820 чипларидан бир оз кучсизроқ. Бу натижа ҳам ёмон эмас.

Аккумулятора сиғими Galaxy A8 моделида — 3000 мА*соат. Процессорнинг қувват тежашда усталигини ҳисобга олсак, бу -- кўнгилдагидек сиғими.

3-5 соат давомида экран ёқиғ бўлса, юзлаб мегабайт маълумотни юклаб олсак, 4G ва 3G тармоқларида фаол бўлсак, бир неча соат Google Maps ва бошқа хизматлардан фойдалансак, Galaxy A8 смартфони бор-йўғи 25% қувватни сарфлайди.

HD-видео томоша қилганда смартфон тўлиқ қувват билан 13-15 соат ишлайди. Samsung Galaxy A8 тўлиқ қувват олиши учун бир соатдан ошироқ вақт керак бўлади.

 

Samsung Galaxy A8: камералар

Samsung Galaxy A8 3 та камерага эга бўлган — 2 та олд ва 1 та бош. 16 мегапикселли бош сенсорнинг ёруғлик линзаси ўта илғор - f/1.7. Бу эса унга сифатли сурат олиш имконини беради.

Қўш сенсорли олд камера фойдаланувчиларга таассуротли селфи суратлар олиш имконини беради. Galaxy Note 8 флагманида илк маротаба Live Focus фокуслаш технологияси жорий қилинган эди. Ўрта нархли "қаҳрамонларимиз" ҳам бу жиҳатга эга бўлишган. Яъни, энди портрет режимида орқа фони ғира-шира қилинган суратлар олиш мумкин. Ҳаттоки бу ғира-ширалик даражасини белгилаш ҳам мумкин.

Олд сенсорлардан бири ҳам 16 мегапикселли, ёруғлик тақсимоти мосламаси f/1.9 стандартли. Унга ёрдамчи сифатида 8 мегапикселли, ёруғлик тақсимоти мосламаси f/1.9 стандартли яна бир камера модули ўрнатилган.

Бош камерада видео тасвирни рақамли усулда барқарорлаштириш технологияси жорий қилинган. Шу билан бирга, мазкур сенсорда "Hyperlapse mode"(авваллари фақатгина Samsung’нинг флагманларида бўлар эди) режими жорий қилинган. Бу режим керакли пайтда видео тасвирни зарур тезликда олиш имконини беради.

Қуйидаги суратларга баҳо беринг:

Селфи камера ижодига мансуб портрет:

Galaxy A8 олд камераси ёрдамида смартфонни блокировкадан чиқариш мумкин. Бироқ, бу iPhone X'даги каби 3D-сканерлаш ёки Samsung флагманлари каби, кўзнинг рангдор пардасини сканерлаш эмас. Яъни, фойдаланувчининг сурати билан ҳам телефон тизимига кириш мумкин. Ҳатто ёруғлик паст шароитда ҳам бу функция ишламайди.

Бошқа ўзига хосликлар

Bluetooth 5.0 технологияси жорий қилинган!
Bluetooth 5 технологияси Bluetooth 4.2 версиясига қараганда 2 марта тезроқ маълумот узатиши мумкин. Bluetooth 5 модулига аввалги параметрларга солиштирганда саккиз марта кўп қурилмаларни улаш мумкин. Бундан ташқари, кам энергия сарфлаш режимида (Low Energy, LE) ишлаш радиуси тўрт баробарга ортади.
Янги технологияда энергия сарфини қисқартиришга эътибор қаратилган. Bluetooth 5, асосан, IoT (Internet of Things) соҳасига мўлжалланган.

Шу билан бирга, A8 ҳамда A8+ энди бир вақтнинг ўзида 2 та алоҳида Bluetooth-карнайларга мусиқани узата олишади.

Gear VR шлемларини энди сиз ҳам кийиб кўрасиз!

Galaxy A8 ҳамда Galaxy A8+ (2018) Samsung’нинг Gear VR шлемини қўллаб-қувватлайдиган илк "Galaxy A" туркумидаги моделлари. Ниҳоят, виртуал саёҳат қилишда энди ўрта нархли смартфонлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Нарх-наво!
Очиғини айтиш керак, бу моделлар флагманлардан фақат жиҳатларни эмас, бир оз нарх-навони ҳам юқтирган. Энди улар биз билган 300-400 долларлик смартфонлар эмас. «Салкам флагман» дея таърифланаётган бу смартфонлар қора, кул ранг, тилларанг ва мовий корпусларда сотувга чиқарилди.

Унинг қора, кўк ҳамда тилла ранг корпусли талқинлари сотувга чиқарилди. Классик талқин учун компания 610 АҚШ доллари, «Плюс» талқин учун эса 665 АҚШ доллари сўрамоқда.

Айни пайтда “Малика”да ҳам бу моделларни харид қилиш имкони мавжуд. Samsung Galaxy A8 (2018) – 3 860 000, Samsung Galaxy A8+ (2018) эса 4 250 000 сўмдан сотилмоқда.

Изоҳ: Samsung Galaxy смартфонларни юқорида кўрсатилган нархларда харид қилишучун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Хулоса

Очиғини айтиш керак, бу моделлар флагманлардан фақат жиҳатларни эмас, бир оз нарх-навони ҳам юқтирган. Энди улар биз билган 300-400 долларлик смартфонлар эмас.

7.5балл

2017 йилнинг 19 декабрида тақдим қилинган Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) смартфон моделлари эса 2018 йилнинг илк кунларида, аниқроғи 2 январь куни Жанубий Кореяда сотувга чиқарилди. Ва, февралда Ўзбекистон смартфон бозорига ҳам етиб келди.

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Нарх

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 2 740 000 сўм (A8 32GB Gold) Сотиб олиш
Terashop.uz 2 740 000 сўм (A8 32GB Gray) Сотиб олиш
Terashop.uz 3 155 000 сўм (A8+ 32 GB Gray) Сотиб олиш
Terashop.uz 3 155 000 сўм (A8+ 32GB Gold) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • яхши дизайн
  • сифатли йиғилганлик
  • Infinity Display
  • IP68
  • самарали тизим
  • тезкор қувват
  • яхши аккумулятор
  • яхши камера

 Камчилиги

  • нарх Galaxy S7 Edge билан бир хил
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.