Galaxy A8+ ёки OnePlus 5T: қай бирини олсам экан?

Galaxy A8+ ёки OnePlus 5T: қай бирини олсам экан?

Samsung компанияси қўш камерали ва Infinity Display, 6 гигабайтли тезкор хотирага эга Galaxy A8 + смартфонини тақдим қилди. Ундан бир муддат аввал эса OnePlus 5T флагмани тақдим қилинган эди. Бугун OnePlus 5T'нинг энг юқори талқини $560 доллардан сотилаётган бўлса, Galaxy A8 Plus эса $650 АҚШ долларга нархланган. Нархлар ғалати кўриниши мумкин.

Боиси, OnePlus 5T энг кучли ҳисобланган Snapdragon 835 русумли "электрон юракча"га эга. Қуйида батафсил танишамиз.

Экран имкониятлари

Ҳар иккала гаджета бармоқ изи сканери мавжуд. Galaxy A8+ (2018) модели эса 6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицаси билан таъминланган.

6.1 дюймли OnePlus 5T'нинг экрани матрицаси Optic AMOLED технологияси асосида тайёрланган бўлиб, унинг пикселлар сиғими Full HD+ — 2160x1080 белгига тенг. Экран 2.5D эффектли Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган.

Кимнинг "юраги" зўр?

Galaxy A8 Plus 8 ядроли, маълумотни 14 нанометрли техник жараёнда ишлайдиган Exynos 7885 процессори, 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотирага эга бўлган.

OnePlus 5T эса ўта кучли -- 2.45 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Snapdragon 835 чипида ишлайди. У маълумотни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди. Шунингдек, смартфоннинг 6/8 гигабайтли (LPDDR4x!) тезкор ва 64/128 (UFS 2.1) гигабайтли доимий хотирага эга талқинлари мавжуд.

"Ўткир кўз"лар бир-биридан зўр!

Galaxy A8+ (2018)'нинг олд сенсорлардан бири 16 мегапикселли, ёруғлик тақсимоти мосламаси f/1.9 стандартли. Унга ёрдамчи сифатида 8 мегапикселли, ёруғлик тақсимоти мосламаси f/1.9 стандартли яна бир камера модули ўрнатилган. Бош камера эса 16 мегапикселли сурат олиш имкониятига эга. Унинг ёруғлик тақсимотига масъул мосламаси бир оз илғор -- f/1.7 стандартли.

OnePlus 5T 20 ва 16 Мп сиғимли (Sony IMX398 ва IMX376K) камера объективларига эга бўлган. Булардан бири илғор -- f/1,7 диафрагмали. Демак, смартфон ёруғлик кам шароитда ҳам яхши суратга олишни уддалаши керак. Шунингдек, олд камера пиксели ҳам ошган — 16 Мп.

Куч-қувват берсин!

Galaxy A8 Plus 3500 мА соат сиғимли, тезкор хотирани қўллаб-қувватлайдиган аккумулятор ўрнатилган.

OnePlus 5T'нинг 3300 мА соат сиғимли аккумулятори Dash Charge технологиясини қўллаб-қувватлайди ва 30 дақиқада бир кунга етадиган қувватни тўплай олади.

Металл корпус ҳақида бир оғиз ...

Galaxy A8 Plus корпуси IP68 стандарти асосида сув ҳамда чангдан ҳимояланган.

OnePlus 5T смартфони эса чангдан ва сувдан ҳимояланмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.