Galaxy A80 айланма камераси сирини ва синов жараёнларини Samsung видеода кўрсатиб берди

  •   DiMaX
  •  2171
  •  16.07.2019 15:28

Galaxy A80 айланма камераси сирини ва синов жараёнларини Samsung видеода кўрсатиб берди

Кейинги пайтларда савдога чиққан энг оригинал форм-факторли смартфон Samsung Galaxy A80 бўлса керак. Унинг камераси асосий корпуснинг слайдер қисми билан бирга юқорига кўтарилади ва олд томонга ўгирилиб олади.

ЎҚИНГ: Galaxy A80 тақдим этилди: айланувчи камера, янги Snapdragon 730 чипи ва... юқори нарх! (+видео)

Galaxy A80 ишлаб чиқилган пайтдаги технологияларга кўра, камеранинг корпусдан чиқиши ва кейин айланиб олиши учун иккита моторча керак бўлар эди. Бироқ Samsung муҳандислари буни биттагина двигател ёрдамида амалга оширишни уддалашган. Компания мазкур механизмнинг қандай ишлашини қадам-бақадам кўрсатиб берувчи мана бу суратни эълон қилди:

Шунингдек, компания Galaxy A80 айланма камераси ўзининг махсус лабораториясида пухта синовдан ўтказилганлигини ҳам таъкидлаган ва бунинг видеосини кўрсатган:

Чиндан ҳам, Samsung ўзининг Galaxy A80 моделини санъат даражасига кўтара олган. Эслатиб ўтамиз, ушбу смартфонни Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 950 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ва Galaxy A80 смартфонларини Samsung ҳали тақдим этилмаган Galaxy Note 10 Pro 5G’га алмаштириб бермоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.