Galaxy A82 5G расман эълон қилинмай туриб Samsung сайтига чиқди

  •   DiMaX
  •  4975
  •  05.05.2021 11:01

Galaxy A82 5G расман эълон қилинмай туриб Samsung сайтига чиқди

Samsung компаниясининг Galaxy А82 смартфони ҳақидаги илк маълумотлар шу йилнинг март ойида пайдо бўлган эди. Гарчи ишлаб чиқарувчининг ўзи уни расман эълон қилмаган ҳам бўлса-да, биз аллақачон унинг анбоксинг видеосини ҳам тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy S20'лар Samsung учун навбатдаги бошоғриғи бўлди

Энди эса Samsung расмий сайтидаги дастурий таъминот янгиланиши саҳифасида Galaxy A82 5G модели ҳақида биринчи қайд пайдо бўлди. Ҳали тақдим этилмаган бу смартфонни компания чораклик янгиланишлар графигига киритиб қўйибди:

Ушбу қайд Galaxy A82 5G смартфонининг ўз ватани – Жанубий Корея ҳудудидан ташқарида ҳам сотилишини англатади.

Эсингизда бўлса, Samsung ўтган ойда квант ҳимоясига эга бўлган Galaxy Quantum 2 смартфонини намойиш этган эди. Яқин орада тақдим этилиши кутилаётган Galaxy A82 5G айни шу моделнинг ташқи бозорга мўлжалланган ва квант ҳимоясини таъминловчи QRNG чипидан маҳрум этилган версияси бўлади, дейишмоқда.

 ЎҚИНГ: 5G-смартфонлар бозорида Samsung бирданига 4-ўринга тушди! (2021 йил 1-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.