Galaxy A90 5G расман намойиш қилинди: Snapdragon 855 чипли, 5G-модемли илк ҳамёнбоп флагман!

  •   DiMaX
  •  1592
  •  03.09.2019 12:58

Galaxy A90 5G расман намойиш қилинди: Snapdragon 855 чипли, 5G-модемли илк ҳамёнбоп флагман!

Samsung компанияси ўрта нархли смартфонлар туркумининг флагмани – Galaxy A90 5G моделини тайёрлаётгани ҳақида кўп ёзганмиз. Ниҳоят, ишлаб чиқарувчи асосан ёшларга мўлжалланган ушбу қурилмани бугун – 3 сентябрь куни расман тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафтада трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз бешинчи ҳафта)

Гарчи флагман хусусиятларига эга бўлса-да, Samsung Galaxy A90 5G смартфони Galaxy S10 (сотиб олиш) ҳамда Galaxy Note 10 каби энг илғор моделлардан арзон бўлиши кутилмоқда. Унинг нархини компания ҳозирча очиқламаган; Жанубий Кореянинг ўзида уни эртага – 4 сентябрда сотувга чиқаришади ва нархи шунда маълум бўлади. Бошқа мамлакатлар бозорларида эса уни ўзгача нархларда харид қилиш мумкин бўлади.

Samsung Galaxy A90 5G модели ўрта нархли «Галактика»лар туркумининг Qualcomm Snapdragon 855 процессорли илк (ва ҳозирча ягона) вакили бўлиб, 6 ва 8 гигабайтлик тезкор хотирали вариантларда таклиф этилади. Доимий хотираси 128 гигабайтлик бўлиб, яна қўшимча хотира картасини ҳам ўрнатиш мумкин.

Infinity-U туридаги – юқори қисми томчисимон кемтикли SuperAMOLED дисплейининг диагонали 6,7 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 2400х1080 пикселлик. Флагман моделлардаги сингари, дактилоскопик сканер ҳам экраннинг ўзига интеграция қилинган.

ЎҚИНГ: Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания

Смартфоннинг бош камераси уч модулли бўлиб, 48 мегапикселлик асосий сенсор F/2,0 диафрагмали объектив билан бириктирилган. 8 мегапикселлик иккинчи модули эса F/2,2 диафрагмали, ўта кенг бурчакли (123 даражали) объективга эга. Учинчи датчик аниқлиги 5 мегапикселга тенг ва у саҳнанинг чуқурлигини аниқлашга хизмат қилади. Смартфоннинг бош камераси «сунъий идрок» технологиясига ҳамда Super Steady барқарорлаштириш тизимига эга.

Селфи-камера эса 32 мегапикселлик датчик ҳамда F/2,0 диафрагмали объективни ўзида бирлаштирган.

ЎҚИНГ: DxOMark: Samsung Galaxy Note 10+ 5G - камерафонлар қироли!

Samsung Galaxy A90 5G аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик бўлиб, 25 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Смартфон оқ ва қора корпусларда таклиф этилади; унинг ўлчамлари 164,8х76,4х8,4 миллиметрга, вазни эса 296 граммга тенг.

Яна бир жиҳатини таъкидлаб ўтсак арзийди: Galaxy A90 5G модели Galaxy A туркумидаги Samsung DeX технологиясига эга илк смартфон бўлди. Унинг Ўзбекистон бозорига қачон етиб келиши ҳозирча номаълум, аммо компаниянинг ҳозиргача савдога қўйилган аксарият телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

Дарвоқе, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи энг арзон девайс ҳозирча Vivo компаниясининг iQOO Pro 5G модели бўлиб, у энг кучли смартфонлар рейтингида иккинчи ўринни банд этган. Бироқ яна бир гаджет яқин кунларда бу иккала моделни ҳам ортда қолдиришга бел боғлаган...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9S – дунёдаги энг арзон 5G-смартфон ҳам тақдимотга тайёр!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!