Galaxy A90 – камида учта жиҳатига кўра флагманлардан ҳам зўр 5G-смартфон!

  •   DiMaX
  •  6529
  •  22.06.2019 11:06

Galaxy A90 – камида учта жиҳатига кўра флагманлардан ҳам зўр 5G-смартфон!

Жорий йилнинг баҳорида Samsung компанияси ўрта нархли смартфонлар туркумига мансуб Galaxy A90 смартфонини чиқараётгани ҳақида хабарлар кўпайди. Аммо ўша пайтда тайёрланган қурилмасини жанубий кореяликлар Galaxy A80 модели сифатида тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Ғайриоддий камерали Galaxy A90 илк видеороликда: у кутилганидан бошқачароқ экан!

Энди эса компания чиндан ҳам Galaxy A90 русумли смартфони устида ишламоқда ва уни ҳатто ўзининг Galaxy S10 флагманида ҳам мавжуд бўлмаган камида учта хусусият билан бойитаётир.

Биринчидан, Galaxy A90 модели флагман бўлмаган смартфонлар орасида биринчи бўлиб 5G модули билан таъминланади! Бу эса, унда илғор Snapdragon 855 процессори қўлланади, деганидир – чунки Snapdragon 700 сериясида ҳали 5G-модемли чипсет чиқарилмаган.

ЎҚИНГ: Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

Иккинчидан, Samsung ушбу смартфонида илк бора 45 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясини жорий этаётир. Galaxy S10 (сотиб олиш) флагманларига ҳам 25 ваттлик қувватлаш жорий этилганини ҳисобга олсак, ўрта тоифадаги смартфон учун бу – зўр кўрсаткич. Бу ҳақда Twitter тармоғида Ice Universe никли инсайдер хабар бермоқда.

Ўрни келганда эслаб ўтсак арзийди: тезкор қувватлаш технологиялари бўйича хитойлик смартфонсозлар анча олдинлаб кетишган. Масалан, Xiaomi тайёрлаган Super Charge Turbo технологиясида 100 ваттлик асосда смартфоннинг 4000 мА/соатлик аккумуляторини 17 дақиқада тўлдиради. Vivo тақдим этаётган Super FlashCharge 120W технологиясида эса рекорд даражали – 120 ваттлик зарядлаш усули қўлланади!

ЎҚИНГ: Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

Galaxy A90 смартфонига қайтадиган бўлсак, унинг учинчи флагманча хусусияти камераси билан боғлиқ. Хабарларга кўра, унинг бош камераси уч модулли бўлиб, уларнинг асосийси 32 мегапикселлик сенсор бўлади.

Афсуски, ҳозирча Galaxy A90 қачон намойиш этилиши ва нархи маълум эмас, бироқ компаниянинг Galaxy Note 10 фаблетлари тақдимот санаси ҳақида ёзганмиз. Аллақачон глобал савдога чиққан айрим Samsung телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!