Galaxy Buds Live: «ловия»нинг нарх, хусусият ва янги расмлари!

  •   DiMaX
  •  910
  •  25.07.2020 14:53

Galaxy Buds Live: «ловия»нинг нарх, хусусият ва янги расмлари!

Жанубий кореялик техногигант янги фаблетлардан ташқари, Galaxy Buds Live (ёки Galaxy Buds X) номли буткул симсиз қулоқчинини ҳам тайёрлаган. Биз яқинда ушбу ловиясимон аксессуарнинг иккита иккита промо-ролигини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

Samsung компаниясининг ҳали чиқмаган маҳсулотлари ҳақида маълумотлар бериб келаётган немис инсайдери Роланд Куаднт (Roland Quandt) мазкур девайсни ҳам назардан қочирмаган. Winfuture нашрида унинг эълон қилишича, Galaxy Buds Live русумли TWS-қулоқчинларнинг кодли номи чиндан ҳам Bean (инглизчада – «ловия»), модел рақами эса SM-R180 экан.

Инсайдерга кўра, Samsung бу қулоқчинларни 12 миллиметрлик драйверлар билан таъминлайди. Уларда овознинг оптимизацияси билан машҳур AKG компанияси шуғулланмоқда.

Galaxy Buds Live яна учта микрофонга ҳам эга; улар фаол тарзда шовқин тўсувчи ANC (Active Noise Canceling) ҳамда AOM (Always On Mic) функциялари билан таъминланган. AOM функцияси овоз ёрдамида Bixby ақлли ёрдамчисини чақириш имконини беради.

ЎҚИНГ: Сунъий интеллект баҳси: овозли ёрдамчилардан қай бири энг ақлли?

Қулоқчиннинг ўзи битта қувват билан 5,5 ёки 7,5 соат ишлаши мумкин (ANC ва AOM функцияларининг фаол ёки йўқлигига боғлиқ). Ғилофи эса бу кўрсаткични нақ 28 соатга етказа олади.

Кейснинг ўзи USB-C портига эга бўлишдан ташқари, симсиз усулда ҳам қувватлана олади. Қулоқчинга эса яқинлашув датчиги ҳамда плеер ҳам ўрнатилган.

Samsung Galaxy Buds Live учун тахминан 190 евро атрофида нарх белгиланади. Уни 5 август куни – Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетлар, Galaxy Z Fold 2 букламафони, янги авлод Galaxy Fit фитнес-трекери ҳамда Galaxy Watch 3 смарт-соати билан бирга намойиш этишади.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон смартфонини чиқарди: Galaxy A01 Core нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.