Galaxy Buds Pro симсиз қулоқчини тақдимотдан аввал AirPods Pro’га мағлуб бўлди (+видео)

  •   DiMaX
  •  378
  •  07.01.2021 11:10

Galaxy Buds Pro симсиз қулоқчини тақдимотдан аввал AirPods Pro’га мағлуб бўлди (+видео)

Samsung компанияси ўзининг тўлиқ симсиз Galaxy Buds Pro наушникларини 14 январь куни тақдим этади. Ушбу қурилманинг «жонли» варианти устида ўтказилган тест синовлари тасвирланган видео интернетга чиқди, деб ёзмоқда Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Galaxy S21’лар билан чиқувчи флагман қулоқчин: нархи ва хусусиятлари

Роликда қулоқчин таглик жамланмаси, симсиз қувватлантириш тизими билан бирганликда намойиш этилган бўлиб, у Galaxy Buds Plus билан таққосланган. Шунингдек, бошловчи наушникнинг барча янги функцияларини ишга тушириш мумкин бўлган мобил дастурни ҳам бўлишган.

Дастлабки хулосага кўра, гаджетнинг «шаффофлик режими» анча яхшиланган, овоз сифати — «тоза юқори ва ўрта частотали» фантастик. Фаол шовқин тўсиш тизими яхши ишлайди, «бироқ AirPods Pro’дек одамни ҳайратлантирмайди».

Аввалроқ Apple компанияси ўзининг биринчи тўлиқ ўлчамли қулоқчини — AirPods Мах’ни тақдим этганди, лекин уни 2020 йилги iPhone SE смартфонидан ҳам юқори баҳолаган!

ЎҚИНГ: AirPods Pro рақиби тақдим этилиб, ундан икки ярим баравар арзон сотила бошлади!